“Хўжаобод Технологик Транспорт Бошқармаси” АкциядорликЖамиятининг маркетинг стратегияси
Стратегиянинг асосий мақсади - доим ўзгариб турадиган шароитда самарали иш таъминоти, мижозлар қизиқишига биноан Акциядорлик Жамиятининг рақобатбардошлилиги, иш муносабатида барқарорлик учун шарт-шароитлар яратувчи умумий имидж, тузилиш ва хизмат сифатини ошириб бориш хисобланади. “Хўжаобод Технологик Транспорт Бошқармаси” А.Ж Ўзбекистон нефт ва газ тармоғи корхоналарига юк автомашиналари, махсус автомашиналар ва енгил автомашиналарда транспорт хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади. Хозирги бозор иқтисодиёти шароитида хизматларимиз рақобатбардошлигини ва сифатини янада ошириш мақсадида янги харидорлар топиш хизмат турларини кенгайтириш режалари тузилмоқда.
“Хўжаобод Технологик Транспорт Бошқармаси” АкциядорликЖамиятининг 2021-2024-йилларга мўлжалланган молиявий натижалари прогнози
№ |
Кўрсаткичлар номи |
Прогноз (минг сўмда) |
||||
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
||
1 |
Махсулот (хизмат)ни сотишдан тушган тушум |
5516134 |
5847102 |
6197928 |
6507825 |
|
2 |
Ишлаб чиқариш таннархи |
2687418 |
2848663 |
2991096 |
3140651 |
|
3 |
Давр харажатлари |
2616822 |
2790749 |
2976966 |
3135498 |
|
|
Маъмурий харажатлар |
845880 |
913550 |
968363 |
1026465 |
|
|
Бошқа операцион харажатлар |
1770942 |
1877199 |
2008602 |
2109033 |
|
4 |
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари |
99008 |
102968 |
106057 |
110300 |
|
5 |
Молиявий фаолият харажатлари |
39220 |
41573 |
44068 |
46271 |
|
6 |
Солиқ тўлангунга қадар фойда |
271682 |
269085 |
291856 |
295704 |
|
7 |
Соф фойда |
176593 |
174905 |
189706 |
192208 |
|
Иқтисодчи Дадахонов.А
Маркетинг стратегияси ва маркетинг суғурта хизматлари
Асосий хизматларни ўз кучи билан амалга ошириш
Жамиятнинг маркетинг стратегиясининг асосий вазифалари ўзгарувчан мухитда самарали иқтисодий фаолиятини иш билан таъминлаш,хизмат кўрсатиш сифатини , мижозлар манфаатларини қондириш ва химоя қилиш учун акциядорлик жамияти рақобатбардошлиги.
Жамиятнинг кучли ва заиф томонлари маркетинг тахлили
Кучли томонлари
1. Хизматлар сифати халқаро стандартларга жавоб берилиши.
2. Иш билан таъминлаш
3. Ички бозорнинг ривожланиши
4. Жамият хизматлари учун талабнинг ўсиши
5. Йирик корхоналар билан узоқ муддатли хамкорлик
6. Касб-хунар таълими ва таёрлаш тизими мавжудлиги
Ожиз томонлари
1. Хизматлар таннархи
2. Хизматлар учун нархлар бўйича боғлиқлиги
3. Айланма капиталнинг етарли эмаслиги
4. Молиявий ресурсларнинг етишмаслиги
(зарур стратегик ташаббусларни амалга ошириш учун молиялаштириш)