Aloqa 

Tel: +99897 996-18-17 

 Manzil: Andijon viloyati . Buloqboshi tumani .Neftprom shaxarchasi. Saidobod 1

Written by Super User
Category:

Ёнғин хавфсизлиги учун устивор вазифалар амалда.

 Ёнғин хавфсизлиги учун устивор вазифалар амалда.


Куни кеча акционерлик жамиятимизга қарашли “Хўжаобод ТТБ” касаба уюшма қўмитасининг ташаббуси билан ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Булоқ-боши тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи подполқовник А Мақсудов, жамият мехнат мухофазаси ва ёнғин хавфсизлигибўйича бош мутахассис К.Мирсоқиев ва барча ишлаб-чиқариш мухандислари иштирок этди. Тадбирда А.Мақсудов ёнғинлар профилактиси кунларини ўтказишнинг туб мохияти тўғрисида, қолаверса бу борада туманимизда олиб борилаётган ишларнинг самараси ҳақида жамият ёнғин хавфсизлиги ҳодимларига батафсил гапириб берди. Бундан ташқари жамиятнинг ёш ёнғин хавфсизлиги ҳодимларини билимини ошириш учун уста-шогирд йўналиши бўйича бир қатор таклифлар берди. Ёшларнинг қизиқтирган саволларга жавоб бериш билан бирга туман ёнғин хавфсизлиги бошқармаси эшиклари ёшлар учун ҳамма вақт очиқлиги, бўш вақтларида билим ва тажрибаларини ошириш учун мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида гапириб, амалий машғулотларни бошлашга рухсат берди.
Жамиятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 688-сонли “Ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзбекнефтгазқазибчиқариш” АЖ нинг 06.09.2017 йилдаги № 300 сонли буйруғи талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 23 майдаги ПК 2992-сон қарорига муофиқ Жамиятнинг 20.09.2017 йилдаги № 257 сонли буйруғи билан барча автосафларда хафтанинг ҳар чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни” этиб белгиланган.
“Ёнғинлар профилактикаси куни” ўтказишда асосан, асосий ишлаб чиқариш объектлари, автосафлардаги ишчи-ходимларнинг турар жой бино ва унинг ҳудудлари ёнғиндан сақлаш бўйича амалий тадбирлар ўтказилмоқда.
Жамият бошқаруви ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг хамкорликдаги фаолияти ёнғин ҳамда бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда ҳамжихатлиги алоҳида эътиборга молик.
“Хўжаобод ТТБ” касаб
Уюшма қўмита раиси: Ш. Мўминов

Design by: www.diablodesign.eu