Aloqa 

Tel: +99897 996-18-17 

 Manzil: Andijon viloyati . Buloqboshi tumani .Neftprom shaxarchasi. Saidobod 1

25 April 2019

ДИВИДЕНТЛАР

  • Edit

ДИВИДЕНТЛАР

 

 

 

XO’JAOBOD TEXNOLOGIK TRANSPORT BOSHQARMASI”  .A.J

томонидан    акциядорларга  двидентлар хисобланиши ва тўланиши бўйича

 

МАЪЛУМОТНОМА

 

                                                                                                        

 

 

Йил якунлари

 

Соф фойда (зарар)

минг сум

 

Бир дона акцияга хисобланган дивиденд

 

Умумий акцияларга хисобланган

 

Дивиде-дан олинган солик

 

Тўланган дивидендлар

Оддий

 

Имт-ли

Оддий

Имт-ли

Оддий

Имт-ли

1

2

3

4

5

6

7

8

9

2018

99498

0

0

0

0

0

0

0

2019

252488

469,00

0

214717,6

0

10735,9

203981,7

0

2020

125059

136,59

0

62533,6

0

3126,7

59406,9

0

 

 Изох 2018 йилги соф фойдасидан дивидентга ажратилмаган ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва қайта техник қуроллантиришга  йўналтирилган.

 

 

Жамият бошқарув раиси :                                                                  С. С.Акбаров

 

 Бош хисобчи   :                                                                                    Ж.Давранова

 

 

 

 

 

 


“Хўжаобод ТТБ”АЖ томонидан охирги уч йилда
ҳисобланган ва тўланган дивидентлар, шу жумладан, қарздорлик 
мивдори тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек акциядорлар 
томонидан дивидендларни олиш учун боғланиш

МАЪЛУМОТЛАРИ


1. “Хўжаобод ТТБ”АЖ акциядорларининг 26.06.2015 йилдаги йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг 2014 йилги молиявий-хўжалик фаоляти натижалари бўйича жами булиб 47800800 (кирк етти миллион саккизюз минг саккизюз) сум миқдорида дивидендлар чисобланган, шундан хар бир дона оддий акцияга 206сум 63 тийиндан дивиденд хисобланиши хамда акциядорларга пул бирлигида тўланиши хақида қарорлар кабул қилинган. 
2. “Хўжаобод ТТБ”АЖ акциядорларининг 28.06.2016 йилдаги йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг 2015 йилги молиявий-хўжалик фаоляти натижалари бўйича жами булиб 52060375 (Эллик икки миллион олтмиш минг учюз етмиш беш) сум миқдорида дивидендлар чисобланган, шундан хар бир дона оддий акцияга 227 сум 42 тийиндан дивиденд хисобланиши хамда акциядорларгаЎзбекистон Республикаси пул бирлигида,хисоб-рақам, жамғарма ёки пластик карточкаларга пул ўтказмаларни ўтказиб бериш йўли орқали амалга оширилиши хақида қарорлар кабул қилинган.
3. “Хўжаобод ТТБ”АЖ акциядорларининг 23.06.2017 йилдаги йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг 2016 йилги молиявий-хўжалик фаоляти натижалари бўйича жами булиб 80992509 (Саксон миллион туккизюз туксон икки минг бешюз туккиз ) сум миқдорида дивидендлар чисобланган, шундан хар бир дона оддий акцияга 353сум 82 тийиндан дивиденд хисобланиши хамда акциядорларга Ўзбекистон Республикаси пул бирлигида,хисоб-рақам, жамғарма ёки пластик карточкаларга пул ўтказмаларни ўтказиб бериш йўли орқали амалга оширилиши хақида қарорлар кабул қилинган.
Шунингдек, “Хўжаобод ТТБ”АЖнинг 2016 йилги молиявий-хўжалик фаоляти натижалари бўйича акциядорларга хисобланган дивидендлар жорий кунда тўланмоқда. 
Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича эълон қилинган двидендларни олмаган акциядорлар қуйидаги манзилларга мурожаат этиши ва олиб кетиши сўралади;
- Андижон вилояти, Булокбоши тумани, Андижон шахарчаси Каттатол кучаси № 1 уй. Кушимча маълумотлар учун телефон/факс: (374) 223 16 32. Электрон почта манзили This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. .

 

Читать далее

Muxim faktlar

  • Edit

2021 йил Мухим фактлари 

 

Мухим фактлар №32 Хўжаобод ТТБ 14,07,2021 й

 

2021 йил Мухим фактлари (Навбатдан ташкари)

Мухим фактлар №06 Хўжаобод ТТБ 04,02,2021 й

Мухим фактлар №08 Хўжаобод ТТБ 04,02,2021 й

Мухим фактлар №36 Хўжаобод ТТБ 04,02,2021 й

 

2020 йил Мухим фактлари

 Мухим фактлар №36 Хўжаобод ТТБ 10,07,2020 й

 

Мухим фактлар №32 Хўжаобод ТТБ 10,07,2020 й

Мухим фактлар №08 Хўжаобод ТТБ 10,07,2020 й

Мухим фактлар №06 Хўжаобод ТТБ 10.07.2020 й 

2019 йил Мухим фактлари

Мухим фактлар №06 Хўжаобод ТТБ 09.07.2019 й

Мухим фактлар №08 Хўжаобод ТТБ 09.07.2019 й

Мухим фактлар №36 Хўжаобод ТТБ 09.07.2019 й

Мухим фактлар  Хўжаобод ТТБ 25.01.2019 й

Йиллик хисобот 20018 й

2018 йил Мухим фактлари
Мухим фактлар № 6 Хўжаобод ТТБ 22.06.2018 й

2017 йил Мухим фактлари
Мухим фактлар № 6 Хўжаобод ТТБ 23.06.2017 й
Мухим фактлар № 8 Хўжаобод ТТБ 23.06.2017 й
Мухим фактлар № 32 Хўжаобод ТТБ 23.06.2017 й
Мухим фактлар № 36 Хўжаобод ТТБ 23.06.2017 й

2016 й Мухим фактлари
Мухим фактлар № 6 Хўжаобод ТТБ 28.06.2016 й
Мухим фактлар № 32 Хўжаобод ТТБ 28.06.2016 й

Читать далее

Ichki nizom

  • Edit

"Xo'jaobod texnologik transport boshqarmasi" акциядорлик жамиятининг ички мехнат тартиби қоидалари

“XO’JAOBOD TEXNOLOGIK TRANSPORT BOSHQARMASI” A.J. нинг ички меҳнат тартиби
Қ О И Д А Л А Р И

 

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1 Ички меҳнат тартибининг ушбу қоидалари Меҳнат кодексига, мехнат тўғрисидаги бошқа 
қонун хужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланишни,меҳнат интизомини ҳамда иш бер-увчи билан ходим ўртасида юзага келадиган бошқа хуқуқий муносабатлар масалаларини тартибга соладиган асосий қатъий меъёрий хужжат ҳисобланади.
1.2. Қоидалар, жамиятнинг касаба уюшма қўмитаси билан келишиб тасдиқланган кундан
бошлаб кучга киради ва корхонада қўлланилади. 
1.3.Қоидаларга риоя қилиш иш берувчилар ва ходимлар учун мажбурий ҳисобланади, уни 
бажармаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб 
хизмат қилиши мумкин.
1.4.Иш берувчининг қуйидагиларга мажбуриятлари:
1.4.1.Ходимларнинг меҳнатини ташкил этиш.
1.4.2.Қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда меҳнат шартномасида кўзда тут-илган меҳнат шартномасида кўзда тутилган меҳнат шарт-шароитларини яратиш.
1.4.3.Ходимга у бажарган иш учун корхонада белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига
мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ ҳақ тўлаш .
1.4.4.Меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини, меҳнатни муҳофаза қилиш шарт-шароитини
таъминлаш.
1.4.5.Қонунчиликка,жамоа ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар томонидан дам олиш ҳуқуқини амалга оширишни,уларга кафолатли ва бадал тўловлари тўланишини таъминлаш.
1.4.6.Меҳнат мажбуриятларини бажариш муносабати билан унга етказилган зарар учун хо-димга ҳақ тулаш.
1.4.7.Ходимларнинг ваколатли органлари ҳуқуқларига риоя қилиш , уларнинг фаолиятига
кўмаклашиш ,меҳнат ва ижтимоий –иқтисодий масалалар бўйича музокаралар олиб бориш.
1.4.8.Меҳнат кодексига мувофиқ жамоа шартномаларини тузиш.
1.5. Ходимнинг мажбуриятлари:
1.5.1.Ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш.
1.5.2.Меҳнат интизомига риоя қилиш, иш берувчининг қонунга мовофиқ келадиган фармо- йишлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида аниқ бажариш.
1.5.3.Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чикариш санитариясига
доир қоидаларга риоя қилиш. 
1.5.4.Жамиятнинг мол-мулкига авайлаб муносабатда бўлиш.
1.5.5.Меҳнат жамоасининг аъзолари, корхона мижозлари ва иш жараёнида аълоқа қиладиган бошқа шахслар билан хушфъел муносабатда бўлиш.

 

Читать далее

Низом

  • Edit

2020 йил

2016 йил

2015 йил

 

Низом

«Xo’jaobod texnologik transport boshqarmasi» aksiyadorlik jamiyati

Н И З О М И

Булокбоши – 2014 йил

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР



1.1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя килиш туғрисида»ги Қонуни (матн давомида – Қонун) ва бошқа қонун хужжатлари асосида ишлаб чиқилган.
1.2. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш туғрисида»ги Қонуни (06.05.2014 йил ЎРК-370-сон) ва бошқа меъерий-хуқуқий хужжатларга мувофиқ олиб боради.
1.3. Жамиятнинг тулиқ фирма номи: 
Узбек тилида: - «Xo’jaobod texnologik transport boshqarmasi» aksiyadorlik jamiyati (матн давомида – Жамият деб юритилади);
Рус тилида: - акционерное общество «Хужаобод технологик транспорт бошкармаси».
Жамиятнинг кискартирилган номи:
Узбек тилида: - «XTTB» AJ;
Рус тилида: - АО «ХТТБ».
1.4. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Андижон шахарчаси, Саидобод кўчаси, №1 уй. Индекс: 170505.
1.5. Жамиятнинг электрон почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

II. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОХАСИ
(АСОСИЙ ЙУНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ

2.1. Жамият тижорат ташкилоти булиб, унинг асосий максади молиявий-хужалик фаолиятидан фойда олишдир.
2.2. Жамият асосий максадига эришиш учун фаолият ва хизмат курсатишнинг куйидаги турларини амалга оширади:
- технологик ва махсус техникани “Ўзбекнефтегаз” МХК объектларида ишлатиш, Ўзбекистон Республикаси худудида юк ташиш. Ахолиги пуллик хизмат курсатиш;
- Жамиятни кенгайтириш, кайта реконструкция қилиш янги техника билан жихозлаш ишлаб чиқаришни технологик томондан такомиллаштириш ишларини таъминлаш;
- ички ва ташқи бозор конъюктурасини ўрганиш, ташқи-иқтисодий фаолият билан шуғулланиш:
- қисқа ва узок муддатли маркетинг программасини ишлаб чиқиш, буюртмалар тўпламини тайерлаш, жойлаштириш махсулотни тижорат қилиш;
- миллий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни хар томонлама такомиллаштириш, тайерланган махсулотларни сифатини ва хизмат турини доимо, яхшилаш чора-тадбирларини куриш;
- Жамиятда ишлаетган ходимларга хавфсиз ва нормал мехнат шароитини яратиш, уларга ижтимоий енгилликларни бериш;
- қонунчиликда белгиланган бошка фаолият турларини ўрнатилган тартибда амалга ошириши мумкин. 

III. ЖАМИЯТ УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ МИҚДОРИ

3.1. Жамиятнинг устав капитали акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал кийматидан ташкил топади.
3.2. Жамиятнинг устав капитали 640 948 000 (олти юз кирк миллион туккиз юз кирк саккиз минг) сумни ташкил қилади. У хар бирининг номинал қиймати 2800 сум бўлган 228 910 дона оддий акцияларга булинган.

Жамиятнинг устав капиталини купайтириш

3.3. Жамиятнинг устав капитали акциялар номинал кийматини ошириш ёки қушимча акцияларни жойлаштириш йули билан купайтирилиши мумкин.
3.4. Қўшимча акциялар Жамият томонидан ушбу уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.
3.5. Жамият устав капиталини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қушимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари микдори – номинал қиймати 2800 сўм бўлган 228 910 дона оддий акциялардан иборат.
3.6. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қушимча акцияларнинг умумий киймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули, муддати, жойлаштириш (акцияларнинг биржа ва уюшган биржадан ташкари бозорига чиқариш) нархи, акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш улуши ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.
3.7. Кушимча чикарилаетган акциялар очик обуна усули билан белгиланган тартибда фукаролик-хукукий битимлар тузиш йули билан биржа еки биржадан ташкари уюшган бозорда жойлаштирилади.
3.8. Қушимча чиқарилган акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган қийматда жойлаштирилади.
3.9. Жамиятнинг акцияларига хақ тўлаш қонун хужжатларида белгиланган тартибда пул воситасида амалга оширилади.

Жамиятнинг устав капиталини камайтириш

3.10. Жамиятнинг устав капитали акцияларнинг номинал кийматини камайтириш еки акцияларонинг умумий сонини қисқартириш йўли билан камайтирилиши мумкин.
3.11. Агар устав капиталини камайтириш натижасида унинг миқдори конун хужжатларида белгиланган энг кам миқдордан камайиб кетса, Жамият устав капиталини камайтиришга хақли эмас.
3.12. Устав капиталини камайтириш туғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав капитални камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

IV. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА
УЛАР БЎЙИЧА ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ

4.1. Жамиятнинг акциялари оддий бўлиб, эмиссиявий қимматли коғозлар хисобланади.
4.2. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.
4.3. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сонига мутаносиб равишда тақсимланади.
4.4. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва туққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тулаш туғрисида қарор қабул қилишга хақли.
Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва туққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.
4.5. Акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори уни тўлаш шакли ва тартиби туғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий хисоботнинг ишончлилиги хақида аудиторлик хулосаси мавжуд булган тақдирда, молиявий хисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
4.6. Дивидендлар тулаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар курсатилган бўлиши лозим. Дивидендларни тулаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йигилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тулаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

V. ЖАМИЯТНИНГ ФОНДЛАРИ

5.1. Жамият ўз фаолияти натижасида топган ва фақат тасарруф қилиши мумкин бўлган соф фойда хисобидан қуйидаги фондларни ташкил этиш хуқуқига эга:
- захира фонди;
- дивидендлар тўлов фонди;
- ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва қайта техник қуроллантириш фонди;
- мехнатни мухофаза қилиш фонди.
5.2. Жамиятнинг захира фонди, бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини кайтариб сотиб олиш учун мулжалланади. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
5.3. Жамият устав капиталининг 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда жамият захира фонди тузилади.
5.4. Жамият захира фондига ушбу уставнинг 5.3-бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар хар йили соф фойдадан 5 фоиз миқдорида ажратмалар ўтказади.
5.5. Захира фонди тулалигича ёки қисман сарфланиб бўлган холларда, мажбурий ажратмалардан тикланади.
5.6. Жамият акциядорлар умумий йиғилишида аниқланадиган, уз фаолияти учун зарур бўладиган бошқа фондларни хам ташкил этиши мумкин.

VI. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ТУЗИЛМАСИ.

6.1. Жамият бошқарув органлари – Акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва Ижроия органи хисобланади.

VII. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИГИЛИШИ

7.1. Акциядорларнинг умумий йигилиши жамиятнинг юкори бошкарув органидир.
7.2. Жамият хар йили Акциядорларнинг умумий йигилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йигилишини) утказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йигилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай утказилади.
Акциядорларнинг йиллик умумий йигилишидан ташкари утказиладиган умумий йигилишлари навбатдан ташкари йигилишлардир.
Акциядорларнинг умумий йигилиши Кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кура булмаган такдирда эса, Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.
7.3. Акциядорлар умумий йигилишининг ваколат доирасига куйидагилар киради:
- Жамият уставига узгартириш ва кушимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиклаш;
- Жамиятни кайта ташкил этиш;
- Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш хамда оралик ва якуний тугатиш балансларини тасдиклаш;
- Жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар кумитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
- эълон килинган акцияларнинг энг куп микдорини белгилаш;
- Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) купайтириш;
- Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;
- уз акцияларини олиш;
- Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиклаш, бошкарув хайъатини тузиш, унинг рахбарини сайлаш (тайинлаш) ва рахбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
- Жамият тафтиш комиссиясини сайлаш ва унинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш;
- Жамиятнинг йиллик хисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиклаш;
- Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини таксимлаш;
- Жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг уз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошкаришга доир конун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият кузатув кенгашининг хисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
- Жамият томонидан корпоратив облигациялар чикариш туғрисида карор кабул килиш;
- кимматли коғозларнинг хосилаларини чикариш туғрисида карор кабул килиш;
- Жамиятнинг корпоратив облигацияларини кайтариб сотиб олиш туғрисида карор кабул килиш;
- имтиёзли хукукни кулламаслик туғрисида карорни кабул килиш;
- акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган кимматли когозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиезли хукукини кулламаслик тугрисида карорни кабул килиш;
- акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиклаш;
- акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
- Жамиятнинг ижроия органига туланадиган хак ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юкори микдорларини белгилаш;
- конунчиликда белгиланган холларда Жамият томонидан йирик битимлар ва Жамият афилланган шахслари билан боглик битимлар тузиш тугрисида карор кабул килиш;
- акцияларни жойлаштириш (кимматли коғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташкари бозорига чикариш) нархини белгилаш;
- аудиторлик текширувини утказиш тугрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига туланадиган хакнинг энг куп микдорини белгилаш хакида карор кабул килиш;
- Жамиятнинг «Акциядорлар умумий йигилиши тугрисида»ги, «Кузатув кенгаши тугрисида»ги, «Тафтиш комиссияси тугрисида»ги, «Ижроия органи тугрисида»ги ва «Ички аудит хизмати тугрисида»ги Низомларини тасдиклаш;
- конун хужжатларига мувофик бошка масалаларни хал этиш.
7.4. Акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан кабул килинган карорлар йигилиш баенномаси имзоланган кундан икки иш кунидан кечиктирмай, шунингдек овоз бериш якунлари ушбу карорлар кабул килинган санадан эътиборан уттиз кундан кечиктирмай конун хужжатларида белгиланган тартибда акциядорлар эътиборига етказилади.
7.5. Жамият Акциядорлар умумий йигилиши Жамиятнинг «Акциядорлар умумий йигилиши тугрисида»ги Низом асосида чакирилади ва утказилади.


VIII. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

8.1. Жамият Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий рахбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йигилишининг ваколатига таалукли масалалар бундан мустасно.
8.2. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан бир йил муддатга сайланадилар. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 9 кишидан иборат.
8.3. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига куйидагилар киради:
- Жамият фаолиятининг устувор йуналишларини белгилаш;
- акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташкари умумий йиғилишларини чакириш, конунчиликда назарда тутилган холлар мустасно;
- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
- акциядорларнинг умумий йиғилиши утказиладиган сана, вакт ва жойни белгилаш;
- акциядорларнинг умумий йиғилиши утказилиши хакида хабар килиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
- Жамият уставига узгартириш ва кушимчалар киритиш еки Жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиклаш масалаларини акциядорларнинг умумий йигилиши хал килиши учун киритиш;
- мол-мулкнинг бозор кийматини белгилашни ташкил этиш;
- корпоратив маслахатчини тайинлаш;
- Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъкуллаш. Бунда Жамиятнинг келгуси йилга мулжалланган бизнес-режаси Жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъкулланиши лозим; 
- ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек хар чоракда унинг хисоботларини эшитиб бориш; 
- Жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор хар кандай хужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу хужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган хужжатлардан факат хизмат максадларида фойдаланиши мумкин;
- Жамиятнинг тафтиш комиссиясига туланадиган хак ва компенсацияларнинг микдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
- дивиденд микдори, уни тулаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
- Жамиятнинг захира фондидан ва бошка фондларидан фойдаланиш;
- Жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
- Жамиятнинг шуъба ва тобе хужалик жамиятларини ташкил этиш;
- кимматли когозлар чикарилиши тугрисида карор ва эмиссия рисоласини тасдиклаш; 
- аввал руйхатдан утказилган кимматли когозлар чикарилишларига узгартириш ва (еки) кушимчалар киритиш;
- конунчиликда белгиланган холларда Жамият томонидан йирик битимлар ва Жамият афилланган шахслари билан боглик битимлар тузиш тугрисида карор кабул килиш;
- Жамият Бошкарув раисининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган такдирда, унинг вазифасига вактинча бажарувчини тайинлаш;
- жамиятнинг бошкарув хайъати аъзоларини (Бошкарув раисдан ташкари) сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
- хар чорак якуни буйича жамиятнинг йиллик бизнес-режасининг бажарилиши тугрисида бошкарув раисининг хисоботини эшитиш хамда бизнес-режа бажарилмаган холатларида бошкарув раисига нисбатан тегишли чоралар куриш.
- Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлик битимларни конун хужжатларида белгиланган тартибда тузиш.
- конун хужжатларига мувофик бошка масалаларни хал этиш.
8.4. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш оркали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда хар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим булган шахслар сонига купайтирилади ва акциядор шу тарика олинган овозларни бита номзодга тулик беришга еки уларни икки ва ундан ортик номзодлар уртасида таксимлашга хаклидир. Энг куп овоз туплаган номзодлар Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб хисобланади.
8.5. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаш аъзолари томонидан уларнинг узлари орасидан Жамият Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан купчилик овоз билан сайланади. Жамият Кузатув кенгаши уз раисини жами аъзоларининг купчилик овози билан кайта сайлашга хаклидир.
8.6. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чакиради ва уларда раислик килади, мажлисда баеннома юритилишини ташкил этади.
8.7. Жамият Кузатув кенгаши раиси йук булган холларда унинг вазифасини Кузатув кенгаш аъзоларидан бири амалга оширади.
8.8. Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан хар чоракда камида бир марта чакирилади. Заруриятга кура Жамият Кузатув кенгашининг навбатдан ташкари мажлислари хам утказилиши мумкин.
8.9. Жамият Кузатув кенгашининг карори Кузатув кенгашга сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок этганида конуний хисобланади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида карорлар, агар конунчиликда бошка холлар кузда тутилмаган булса, мажлисда хозир булганларнинг купчилик овози билан кабул килинади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар хал этилаетганда Кузатув кенгашнинг хар бир аъзоси бита овозга эга. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси уз овозини Кузатув кенгашининг бошка аъзосига беришга хакли эмас. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг булган холда, Жамият Кузатув кенгаши раисининг овози хал этувчи хисобланади.
8.10. Жамият Кузатув кенгашининг карорлари сиртдан овоз бериш йули билан (суров йули билан) жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан кабул килиниши мумкин. 
8.11. Жамият Кузатув кенгаши раиси хар ойда килган мехнати учун Узбекистон Республикасининг энг кам ойлик иш хакининг олти баробари микдорида ва колган аъзолари энг кам ойлик иш хакининг беш баробари микдорида рагбатлантирилади.
8.12. Жамият Кузатув кенгаши Жамиятнинг «Кузатув кенгаши тугрисида»ги Низом асосида иш олиб боради.

IX. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

9.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига рахбарлик коллегиал асосидаги Ижроия органи – бошкарув хайъати томонидан амалга оширилади. Жамият бошкарув хайъати аъзолари сони 5 кишидан иборат. Жамият бошкарув хайъати рахбари Бошкарув раиси хисобланади. Жамият Бошкарув раиси акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан сайланади (тайинланади). Жамият бошкарув хайъати аъзолари (Бошкарув раисдан ташкари) жамият Кузатув кенгаши томонидан сайланади (тайинланади). 
9.2. Бошкарув раиси жамиятнинг кундалик фаолиятини бошкаради ва оператив рахбарликни Узбекистон Республикаси конунчилиги, Жамият Устави, Акциядорлар умумий йигилиши ва Кузатув кенгашининг карорларига мувофик амалга оширади.
9.3. Бошкарув раиси Акциядорлар умумий йигилиши ва Кузатув кенгашига хисобот беради.
9.4. Бошкарув раиси билан мехнат шартномасини Жамият номидан Кузатув кенгаши раиси имзолайди.
9.5. Бошкарув раисига туланадиган хак микдори Жамият фаолиятининг самарадорлигига тугридан-тугри боглик булиб, мехнат шартномасида белгиланади.
9.6. Бошкарув раисининг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига рахбарлик килишга доир барча масалалар киради, Акциядорлар умумий йигилиши ва Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.
9.7. Бошкарув раиси Акциядорлар умумий йигилиши ва Кузатув кенгашининг карорлари бажарилишини ташкил этади.
9.8. Бошкарув раисининг ваколатларига куйидагилар киради:
- мазкур устав ва Кузатув кенгаши томонидан узига берилган ваколатларга мувофик Жамиятнинг ишига рахбарлик килиш;
- Кузатув кенгашининг розилигига кура унинг ишида маслахат овози билан иштирок этиш;
- Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш ва унинг манфаатларини химоя килиш;
- Жамият номидан битимлар тузиш, жамиятнинг филиали еки ваколатхонаси рахбарини тайинлаш;
- штатларни тасдиклаш, Жамият ходимларини ишга кабул килиш, улар билан мехнат шартномаларини тузиш ва бекор килиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини куллаш, ходимлар томонидан мехнат ва ижро интизомини саклаб туришни таъминлаш;
- Жамият номидан амалдаги конунчиликка асосан ишончномаларни бериш;
- Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий булган буйрук ва фармойишлар чикариш ва курсатмалар бериш;
- уз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва баркарор ишлашини таъминлаган холда унинг жорий фаолиятига рахбарлик килиш;
- Акциядорлар умумий йигилиши ва Кузатув кенгаши карорларининг бажарилишини ташкил этиш;
- амалдаги конунчиликка мувофик Жамиятда бухгалтерия хисоби ва хисоботининг ташкил этилиши, зарур холати ва ишончлилигини, йиллик хисоботлар ва бошка молиявий хисоботлар тегишли органларга уз вактида такдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошка олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тугрисидаги маълумотлар такдим этилишини таъминлаш;
- амалдаги конун хужжатларига хамда Жамият ички хужжатларига риоя килиш.
9.9. Бошкарув раисининг хукуклари:
- Конун ва Жамият Уставига киритилган Жамиятнинг жорий фаолиятига рахбарлик ки¬лишга доир барча масалаларни мустакил хал этиш;
- Жамият номидан ишончномасиз иш куриш, шу жумладан бошка ташкилотлар ва органлар билан узаро хамкорликда жамиятнинг манфаатларини химоя килиш, банкда хисоб-китоб счетлари ва бошка счетлар очиш, битимлар тузиш, факат Акциядорлар умумий йигилиши ва Кузатув кенгаши ваколатига киритилган битимлар тузиш бундан мустасно, Жамият Уставида келтирилган доирада мол-мулк ва пул маблагларини тасарруф этиш, шартнома ва контрактлар тузиш, ишончномалар бериш ва езишмалар олиб бориш;
- Жамият штат жадвалини тасдиклаш, ходимлар би¬лан мехнат шартномаларини тузиш ва бекор килиш; 
- Жамоа музокараларида ва жамоа шартномаларини тузишда жа-мият номидан иш куриш;
- Бошкарув раиси ваколатига киритилган масалалар буйича жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий булган буйруклар чикариш ва курсатмалар бериш;
- Конунда назарда тутилган холлардагина жамият ходимларини рагбатлантириш;
- Жамият ходимларидан ички тартиб коидалари, жамиятда амалда булган бошка коидаларни, шунингдек мехнат шартномаси шартларининг бажарилишини талаб килиш, жамият ходимлари томонидан мехнат инти-зоми бузилган холларда жамият ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини куллаш;
- Жамият ходими билан мехнат шартномаси тузишда Бошкарув раиси учун жамиятнинг хизмат ва тижорат сири хисобланган маълумотлар хажми ва таркибини аниклаш;
- уз ваколатига кирувчи айрим масалаларни хал этишни урнатилган тартибда бошка ман¬сабдор шахсларга, Бошкарув раиси уринбосарларига ва таркибий булинмалар рахбарларига топшириш.
9.10. Бошкарув раисининг мажбуриятлари:
- уз ваколати доирасида жамиятнинг самарали ва баркарор ишлашини таъминлаган холда унинг кундалик фаолиятларига рахбар¬лик килиш, Акциядорларнинг умумий йигилиши ва Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно;
- Акциядорларнинг умумий йигилиши ва Кузатув кенгашининг карорларини бажарилишини ташкил этиш;
- ишлаб чикариш бирликлари, цехлар ва жамиятнинг бошка таркибий булинмаларининг самарали хамкорлик килишини таъминлаш;
- Жамият шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;
- ишлаб чикариш ва ижтимоий сохани ривожлантириш учун зарур булган микдорда фойда олинишини таъминлаш;
- Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чикишига рахбарлик килиш, уларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат килиш;
- Жамият фаолиятида конунийликни таъминлаш;
- Жамиятда бухгалтерия хисоби ва хисоботи ташкил этилишини юритилишини, уларнинг талаб даражасида булишлигини ва ишончлилигини таъминлаш, йиллик хисо¬бот ва бошка молиявий хисоботларнинг тегишли органларга, шунингдек, ак¬циядорларга, кредиторларга ва бошка маълумотларни олувчиларга жунати¬ладиган жамият фаолияти тугрисидаги яна бошка тегишли маълумотларнинг урнатилган тартибларда уз вактида такдим этилишини таъминлаш;
- Жамият тафтиш комиссияси, жамият аудитори ва ички аудиторининг талабига кура молия-хужалик фаолияти тугрисидаги хужжатларни такдим эти¬лишини таъминлаш;
- давлат статистика хисоботлари туликлилигини ва уни те¬гишли органларга уз вактида такдим этилишини таъминлаш;
- Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотни саклаш, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса;
- хизмат еки тижорат сири хисобланган ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сакланишини таъминлаш;
- Жамият бошкарув хайъати мажлисларининг утказили¬шини ташкил этиш, жамият номидан тегишли хужжатларни ва ижро этувчи орган йигилишларининг баенларини имзолаш;
- Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билимлари, малакалари, тажрибалари ва кобилиятларидан самарали фойдаланиш юзасидан чора-тадбирлар куриш;
- мехнат ва технология интизомларини сакланишини, ижтимоий ка¬фолатларга риоя килинишини ва жамият ходимлари мехнати мухофаза килишини таминлаш;
- Жамоа музокараларида иш берувчининг вакилларини катнашишини таъминлаш, хамда жамоа шартномалари ва битимларини тузишда иш берувчи сифатида иш куриш, жамоа шартномаси буйича мажбуриятларини бажа¬риш;
- уз ваколатига кирувчи ишлар тугрисидаги ахборотларни Акциядорларнинг умумий йигилишига ва Кузатув кенгашига белгиланган муддатларда такдим этиш;
- Кузатув кенгаши билан узок муддат давом этадиган хизмат сафарлари ва таътилларидан фойдаланиш вактини келишиб олиш. Бошкарув раиси узок вакт булмаганда Бошкарув раисининг вактинча вазифаларини бажарувчи шахс тугрисида Кузатув кенгашини хабардор килиш;
- олинган режаларни ойма-ой бажариш, чикариладиган мах-сулотларни сифатини яхшилаш, иш жадвалларини бажариш, корхона ички тартиблари ва техника хавфсизлигига риоя килиш, тежамкорлик ишларини олиб бориш.
- йилнинг хар чорагида Жамиятнинг йиллик бизнес-режа курсаткичларининг бажарилиши тугрисида Кузатув кенгашига хисобот бериш.
9.11. Бошкарув раиси уз хукукларини амалга оширишда ва уз мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кузлаб иш тутиши лозим.
9.12. Бошкарув раиси конун хужжатларига ва ушбу уставга мувофик Жамият олдида жавобгардир.
9.13. Бошкарув раиси мазкур устав ва Акциядорлар умумий йигилиши томонидан тасдикланган «Ижроия органи тугрисида»ги Низом асосида иш олиб боради. 

X. ЖАМИЯТНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ

10.1. Жамиятнинг молия-хужалик фаолиятини назорат килиш учун акциядорларнинг умумий йигилиши жамият тафтиш комиссиясини бир йил муддатга сайлайди. Жамият тафтиш комиссиясиси 3 кишидан иборат.
10.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари:
- ишлаб-чикариш, хужалик, молиявий-хукукий фаолиятда тартиб коидаларнинг бузилиши ва Жамият манфаатларига хавф солувчи холатлари аникланганда ва бошкарув органлари ваколатларига кирувчи масалаларни хал килиш максадида бошкарув хайъати, Кузатув кенгаши еки акциядорлар умумий йигилиши чакирилишини талаб килишга хакли;
- Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади хамда ушбу холат буйича йиллик умумлаштирилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади;
- тафтиш комиссияси уз ваколатлари доирасига кирувчи саволлар буйича Жамиятнинг хар бир мансабдор шахсидан тушунтириш талаб килишга хакли;
- Жамиятда бевосита ишламайдиган мутахассисларни шартнома асосида тафтиш ишига жалб этишга хакли;
- Жамиятнинг тартиб ва коидаларини бузганлик учун Жамият ишчи-хизматчилари, хамда мансабдор шахсларини Жамият олдида жавобгар килишга хакли.
10.3. Жамият тафтиш комиссиясининг талабига биноан жамиятнинг Бошкарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хужалик фаолияти тагрисидаги хужжатларни тафтиш комиссиясига такдим этишлари шарт.
10.4. Жамият тафтиш комиссияси амалдаги конунчиликка мувофик акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилиши чакирилишини талаб килишга хакли.
10.5. Жамият тафтиш комиссияси аъзоси бир вактнинг узида жамият Кузатув кенгашининг аъзоси булиши, шунингдек жамиятнинг бошкарув органларида бошка лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас. Айни бир шахс жамиятнинг тафтиш комиссияси этиб кетма-кет уч мартадан ортик сайланиши мумкин эмас.
10.6. Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби «Тафтиш комиссияси тугрисида»ги Низомда белгилаб куйилади.
10.7. Жамият тафтишчиси хар чоракда килган мехнати учун Узбекистон Республикасининг энг кам ойлик иш хакининг турт баробари микдорида рагбатлантирилади.

XI. ЯКУНИЙ КОИДАЛАР

11.1. Устав буйича келиб чикадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг узаро келишуви йули билан амалдаги конун хужжатлари ва ушбу уставга асосан хал килинади.
11.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йули билан хал килиш имконияти булмаган такдирда улар тегишли равишда суд оркали хал килинади.
11.3. Мазкур Устав Узбекистон Республикасининг конун хужжатларида белгиланган тартибда давлат руйхатига олинган вактдан бошлаб кучга киради.



Бошкарув раиси А.А.Ахмедов

Читать далее

Манзил ва реквизитлар

  • Edit

Манзил ва реквизитлар

"Хўжаобод технологик транспорт бошқармаси" акциядорлик жамиятининг манзили ва реквизитлари

Бизнинг манзил: Андижон вилояти , Булоқбоши тумани,Андижон ШФЙ,Саидобод 1
Телефон: +998-93-410-40-23
Факс: 0-374-223-16-32
Почтовый индекси:170505
e-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. , This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Читать далее

Бўш иш ўринлари

  • Edit

 2022 йил 1- май холатига жамиятимиздаги мавжуд бўш иш ўринлари рўйхати

  Иқтисодчи

  Мутахассислиги бўйича қуйидагилар талаб қилинади:

  -          Олий маълумотли

 -          Рус  ва ўзбек тилини билиши

 -          Ахборот коммуникация техналогиялари ва интернетдан фойдаланишни билиши

 -          Шу сохада 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат фаолиятига эга бўлиши

  

“Хўжаобод технологик транспорт бошқармаси”акциядорлик жамияти  рахбарияти томонидан  Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатларини қабул қилиш

 

ЖАДВАЛИ

 

т/р

Фамиляси ва исми

Лавозими

Қабул қилиш куни

Қабул қилиш вақти

Қабул қилиш жойи

2.

Акбаров Солижон Сайидахмадович

Бошқарув раиси

Ҳар куни

соат

8-00 дан

11-00 гача

Жамият бошқармаси биносида

3.

Мўминов Шухратбек Солижонович

Касаба уюшма қўмитаси раиси

Ҳар куни

соат

8-00 дан

11-00 гача

Жамият бошқармаси биносида

 

 

           “Хўжаобод технологик транспорт бошқармаси”  акциядорлик жамияти ижроия аппаратида,  автосафларда   ва   бўлинмалардаги  бўш  иш   ўрин   хамда  лавозимларга фуқороларни ишга қабул қилиш комиссиясининг

  

 

Н И З О М И

 

          Ушбу  комиссия  зиммасига  “Хўжаобод  технологик  транспорт  бошқармаси” акциядорлик  жамияти  ижроия  аппаратидаги,  автосафлардаги  ва  бўлинмалардаги  бўш  иш ўрин хамда  лавозимларга фуқороларни ишга  қабул  қилиш  масаласида  номзодларга оид ҳамма зарурий маълумотлар билан ўрнатилган тартибга асосан тўлиқ танишиб чиқиш

 ишларини амалга ошириш ва номзод бўйича тегишли хулоса бериш юклатилади.

         Танишиш жараёни ишга қабул қилиниши  кўриб  чиқилаётган  фуқаронинг  олий ёки ўрта махсус ўқув  муассасаларида  ўқиб, унга  берилган дипломда кўрсатилган  маълумот-мутахассислигига  оид эгаллаб олган билим савияси, меҳнат фаолияти даврида  ўзлаштирган  тажриба  ва   махорати  бўйича  жавоб  берадиган  энг  мақбул  ишни  таклиф  этишга, хамда  бу  борада  жамиятимиз  учун ишчанлик фазилатлари бўйича ходимга белгиланган вазифаларни мустақил бажариб кетадиган ходимни танлаб олиш имкониятини беради.

 

        Шунингдек,бир томондан – ходим учун  бошланаётган  иш  ва  меҳнат шартларининг  хусусиятлари тўғрисидаги  маълумот  олишдан;

 -          иккинчи томондан – жамият томонидан ходимнинг ишчанлик фазилатлари,қонун  ҳужжатларида белгиланган ҳоллардаги зарур маълумотларни олишдан иборат бўлади.

 

 Комиссиянинг иш тартиби

 

           Комиссия  ўз ишини хар ариза  тушган  кунининг  соат 11-00 дан  бошлаб  ўтказади.

 

комиссия   аъзоларига   шу  куни  ишга  кирувчиларнинг  ва  уларнинг қонунларда белгиланган хужжатларини тақдим этади.

 

         Комиссия  тақдим  этилган  хужжатлар бўйича ходимликка номзодни ўрганади ва ўз

 йиғилишига зарур холларда уни таклиф этиб,сухбат ўтказади.

          Комиссия  аъзолари комиссия суҳбат натижаси бўйича номзоднинг қайси лавозимга

 ва шартнома(муддатли ёки муддатсиз,синов ёки синовсиз) асосида ишга қабул қилиш ёки

 рад этиш бўйича  хулоса беради. 

 

         Номзодларни  тегишли  лавозимларга  ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси 

нинг   Мехнат   Кодекси   талаблари  ва  ички   мехнат   тартиб   қоидалари   асосида ўрнатилган тартибларда амалга оширилади.

Читать далее

Рахбарият

  • Edit

Рахбарият

Читать далее

Maqsad va vazifalari

  • Edit

Maqsad va vazifalari

«Хўжаобод ТТБ» АЖ мақсад ва вазифалари



• Замонавий технологиялардан фойдаланиш, қайта ишлаш, янги автотранспорт воситаларини ва меҳанизмларини молиявий мезонлари, лойиҳалари ва натижаларини бахолаш учун , шунингдек активлар портфелини оптималлаштириш учун фойдаланиш;

«Хўжаобод ТТБ» АЖ нинг асосий иш фаолияти йук ва нефт махсулотларини ташиш ва Ўзбекистоннинг йирик нефт ва газ компаниялари учун транспорт хизматларини тақдим қилиш хисобланади. 
Асосий хамкорлари ката корхоналар шунингдек, АО «Андижаннефть», АО «Асакатранснефть», ООО «Шуртаннефтгаз», АО «Куконнефтгазпармалашишлари», ООО «Андижаннефтгазкудуктаъмирлаш» и АО «Бухоронефтгазпармалашишлари» хисобланади.
«Хўжаобод ТТБ» АЖ юқорида номи келтирилнаг компанияларга ишончли хизмат кўрсатиб беришни таъминлайди.

Бизнинг жамият мижозлар ва банклар ўртасида хурмат эътибор қозонган,молиявий барқарорлик ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилиятлигилиги, энг йирик барқарор ва ишончли корпоратив хусусуий мижозлар учун, катта компаниялар ва инвесторлар учун доимий хуқуқий ва очиқ мулоқотлилигини таъминлайди.

Читать далее

Стратегия тўғрисида маълумот

  • Edit

Стратегия тўғрисида маълумот

 

“Хўжаобод Технологик Транспорт Бошқармаси” АкциядорликЖамиятининг маркетинг стратегияси

 

Стратегиянинг асосий мақсади - доим ўзгариб турадиган шароитда самарали иш таъминоти, мижозлар қизиқишига биноан Акциядорлик Жамиятининг рақобатбардошлилиги, иш муносабатида барқарорлик учун шарт-шароитлар яратувчи умумий имидж, тузилиш ва хизмат сифатини ошириб бориш хисобланади. “Хўжаобод Технологик Транспорт Бошқармаси” А.Ж Ўзбекистон нефт ва газ тармоғи корхоналарига юк автомашиналари, махсус автомашиналар ва енгил автомашиналарда транспорт хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади. Хозирги бозор иқтисодиёти шароитида хизматларимиз рақобатбардошлигини ва сифатини янада ошириш мақсадида янги харидорлар топиш хизмат турларини кенгайтириш режалари тузилмоқда.  

 

“Хўжаобод Технологик Транспорт Бошқармаси” АкциядорликЖамиятининг 2021-2024-йилларга мўлжалланган молиявий натижалари прогнози

 

Кўрсаткичлар номи

Прогноз (минг сўмда)

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

 

1

Махсулот (хизмат)ни сотишдан тушган тушум

5516134

5847102

6197928

6507825

 

2

Ишлаб чиқариш таннархи

2687418

2848663

2991096

3140651

 

3

Давр харажатлари

2616822

2790749

2976966

3135498

 

 

Маъмурий харажатлар

845880

913550

968363

1026465

 

 

Бошқа операцион харажатлар

1770942

1877199

2008602

2109033

 

4

Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари

99008

102968

106057

110300

 

5

Молиявий фаолият харажатлари

39220

41573

44068

46271

 

6

Солиқ тўлангунга қадар фойда

271682

269085

291856

295704

 

7

Соф фойда

176593

174905

189706

192208

 

 

 

Иқтисодчи                                                                      Дадахонов.А

 

 

Маркетинг стратегияси ва маркетинг суғурта хизматлари

 

Асосий хизматларни ўз кучи билан амалга ошириш


Жамиятнинг маркетинг стратегиясининг асосий вазифалари ўзгарувчан мухитда самарали иқтисодий фаолиятини иш билан таъминлаш,хизмат кўрсатиш сифатини , мижозлар манфаатларини қондириш ва химоя қилиш учун акциядорлик жамияти рақобатбардошлиги.

Жамиятнинг кучли ва заиф томонлари маркетинг тахлили



Кучли томонлари
1. Хизматлар сифати халқаро стандартларга жавоб берилиши.
2. Иш билан таъминлаш
3. Ички бозорнинг ривожланиши
4. Жамият хизматлари учун талабнинг ўсиши
5. Йирик корхоналар билан узоқ муддатли хамкорлик 
6. Касб-хунар таълими ва таёрлаш тизими мавжудлиги

Ожиз томонлари
1. Хизматлар таннархи
2. Хизматлар учун нархлар бўйича боғлиқлиги 
3. Айланма капиталнинг етарли эмаслиги 
4. Молиявий ресурсларнинг етишмаслиги
(зарур стратегик ташаббусларни амалга ошириш учун молиялаштириш)

 

Читать далее

tarix

  • Edit

"Хўжаобод технологик транспорт бошқармаси" акциядорлик жамияти тарихи хақида

История создания предприятия


Данная организация возникла в 1947 году на территории Булак-бошинского района. 
«Ходжаабаская автотранспортная контора» для обслуживания предприятий Ферганской долины, основной задачей предприятия является перевозок грузов, перевозка вахт на объекты нефтьгаздобычи и бурения.
На балансе транспортной конторы были автотранспорт, бульдозера, трактора-подъемники, экскаваторы, автокраны, автобусы и специальный транспорт.
Ходжаабадское автотракторная контора на основании приказа объединения «Узбекнефть» за № 214 от 15 августа 1975 год переименовано в «Ходжаабадское Управление Технологического Транспорта».
«Ходжаабадское Управление Технологического Транспорта» на основании приказа Госкомимущества Республики Узбекистана за № 230-П от 16 августа 1995 года переименовано в Открытое Акционерное Общество «Ходжаабадское Управление Технологического Транспорта»
На основании Закона Республики Узбекистан от 06 мая 2014 года «Об акционерных обществ и защита прав акционеров», решения внеочередного общего собрания акционеров и приказом общество № 166 от 07.10.2014 г Открытое Акционерное Общество «Ходжаабадское управления технологического транспорта» переименовано «Xo’jaobod texnologik transport Boshqarmasi» акционерного общества
Сведения о владельцах (акционерах) компании
На данное время уставный фонд общества составляет 640948,0 тыс.сум.
Количество акций – 228910 шт.
Из них:
Доля принадлежащая АК «Узнефтегаздобыча» – 51 % - 116744 шт.
Доля принадлежащая работникам общества – 10 % - 22891 шт.
Доля свободной продажи - 39 % - 89275 шт.
Самым крупным акционерам является АК «Узнефтегаздобыча», который занимается основной добычей углеводородов по республике.
Организационно-правовая структура
Организационно-правовая структура АО«Xo’jaobod texnologik transport Boshqarmasi» представляет собой трехступенчатую структуру управления, во главе которого находится Общее собрание акционеров (приведена в приложении).
Руководство
Структура руководства предприятия: 
Высшим лицом в исполнительном органе управления Общества является Председатель правления общества, цели и задачи которого определяются в соответствии с требованиями Наблюдательного совета и Общего собрания акционеров.
Руководство предприятием осуществляет Правление обществом. 
В состав Правления входят:
- Председатель правление;
- Заместитель председатель правление ;
- Главный бухгалтер.
Резюме основных менеджеров АО «Xo’jaobod texnologik transport Boshqarmasi» приведены в приложении.
Проверку финансово-экономической деятельности общества осуществляет Служба внутреннего аудита. Служба внутреннего аудита подчиняется Наблюдательному Совету.
Председателю правления подчиняются:
Отдел по управлению персоналом, Юрисконсульт, 
По состоянию на 01.01.2016 года среднесписочная численность работников предприятия составляет 220 человек.

 

Читать далее

Design by: www.diablodesign.eu