Written by Super User
Category:

"Xo'jaobod texnologik transport boshqarmasi" акциядорлик жамиятининг ички мехнат тартиби қоидалари

“XO’JAOBOD TEXNOLOGIK TRANSPORT BOSHQARMASI” A.J. нинг ички меҳнат тартиби
Қ О И Д А Л А Р И

 

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1 Ички меҳнат тартибининг ушбу қоидалари Меҳнат кодексига, мехнат тўғрисидаги бошқа 
қонун хужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланишни,меҳнат интизомини ҳамда иш бер-увчи билан ходим ўртасида юзага келадиган бошқа хуқуқий муносабатлар масалаларини тартибга соладиган асосий қатъий меъёрий хужжат ҳисобланади.
1.2. Қоидалар, жамиятнинг касаба уюшма қўмитаси билан келишиб тасдиқланган кундан
бошлаб кучга киради ва корхонада қўлланилади. 
1.3.Қоидаларга риоя қилиш иш берувчилар ва ходимлар учун мажбурий ҳисобланади, уни 
бажармаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб 
хизмат қилиши мумкин.
1.4.Иш берувчининг қуйидагиларга мажбуриятлари:
1.4.1.Ходимларнинг меҳнатини ташкил этиш.
1.4.2.Қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда меҳнат шартномасида кўзда тут-илган меҳнат шартномасида кўзда тутилган меҳнат шарт-шароитларини яратиш.
1.4.3.Ходимга у бажарган иш учун корхонада белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига
мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ ҳақ тўлаш .
1.4.4.Меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини, меҳнатни муҳофаза қилиш шарт-шароитини
таъминлаш.
1.4.5.Қонунчиликка,жамоа ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар томонидан дам олиш ҳуқуқини амалга оширишни,уларга кафолатли ва бадал тўловлари тўланишини таъминлаш.
1.4.6.Меҳнат мажбуриятларини бажариш муносабати билан унга етказилган зарар учун хо-димга ҳақ тулаш.
1.4.7.Ходимларнинг ваколатли органлари ҳуқуқларига риоя қилиш , уларнинг фаолиятига
кўмаклашиш ,меҳнат ва ижтимоий –иқтисодий масалалар бўйича музокаралар олиб бориш.
1.4.8.Меҳнат кодексига мувофиқ жамоа шартномаларини тузиш.
1.5. Ходимнинг мажбуриятлари:
1.5.1.Ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш.
1.5.2.Меҳнат интизомига риоя қилиш, иш берувчининг қонунга мовофиқ келадиган фармо- йишлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида аниқ бажариш.
1.5.3.Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чикариш санитариясига
доир қоидаларга риоя қилиш. 
1.5.4.Жамиятнинг мол-мулкига авайлаб муносабатда бўлиш.
1.5.5.Меҳнат жамоасининг аъзолари, корхона мижозлари ва иш жараёнида аълоқа қиладиган бошқа шахслар билан хушфъел муносабатда бўлиш.