xutt.uz » Страница 2

Xutt.uz

Андижанский област,
Булакбашинский район
н/п Андижан Саидабад 1

Тел: +99893 596-62-92

Uz Ru En

 » Страница 2

  • Разместил: Xuttadmin;  
  • Прочитано: 254;  
  • Комментариев: 3;  
  • Дата: 6-03-2018, 14:22;  
Qabul kuni

  • Разместил: Xuttadmin;  
  • Прочитано: 251;  
  • Комментариев: 3;  
  • Дата: 6-03-2018, 11:11;  
Ёнғин хавфсизлиги учун устивор вазифалар амалда.


Куни кеча акционерлик жамиятимизга қарашли “Хўжаобод ТТБ” касаба уюшма қўмитасининг ташаббуси билан ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Булоқ-боши тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи подполқовник А Мақсудов, жамият мехнат мухофазаси ва ёнғин хавфсизлигибўйича бош мутахассис К.Мирсоқиев ва барча ишлаб-чиқариш мухандислари иштирок этди. Тадбирда А.Мақсудов ёнғинлар профилактиси кунларини ўтказишнинг туб мохияти тўғрисида, қолаверса бу борада туманимизда олиб борилаётган ишларнинг самараси ҳақида жамият ёнғин хавфсизлиги ҳодимларига батафсил гапириб берди. Бундан ташқари жамиятнинг ёш ёнғин хавфсизлиги ҳодимларини билимини ошириш учун уста-шогирд йўналиши бўйича бир қатор таклифлар берди. Ёшларнинг қизиқтирган саволларга жавоб бериш билан бирга туман ёнғин хавфсизлиги бошқармаси эшиклари ёшлар учун ҳамма вақт очиқлиги, бўш вақтларида билим ва тажрибаларини ошириш учун мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида гапириб, амалий машғулотларни бошлашга рухсат берди.
Жамиятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 688-сонли “Ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзбекнефтгазқазибчиқариш” АЖ нинг 06.09.2017 йилдаги № 300 сонли буйруғи талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 23 майдаги ПК 2992-сон қарорига муофиқ Жамиятнинг 20.09.2017 йилдаги № 257 сонли буйруғи билан барча автосафларда хафтанинг ҳар чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни” этиб белгиланган.
“Ёнғинлар профилактикаси куни” ўтказишда асосан, асосий ишлаб чиқариш объектлари, автосафлардаги ишчи-ходимларнинг турар жой бино ва унинг ҳудудлари ёнғиндан сақлаш бўйича амалий тадбирлар ўтказилмоқда.
Жамият бошқаруви ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг хамкорликдаги фаолияти ёнғин ҳамда бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда ҳамжихатлиги алоҳида эътиборга молик.
“Хўжаобод ТТБ” касаб
Уюшма қўмита раиси: Ш. Мўминов

  • Разместил: Xuttadmin;  
  • Прочитано: 192;  
  • Комментариев: 0;  
  • Дата: 6-03-2018, 11:06;  
АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ДИККАТИГА:
«Хужаобод технологик транспорт бошкармаси» акциядорлик жамияти :

- Жамиятда Корпоратив боқарув кодекси талабларига риоя қилиниши холатларини бахолаш:
Жамият ижроия органларининг самарадорликни мухим кўрсаткичларини ва самарадорликни интеграл коэффицентларини хамда уларнинг бажарилиш фоизлари хисобини тўгрилигини текшириш.
Танловда қатнашиш истагини билдирган аудиторлик ташкилотлар жамиятга ўз тижорат таклифларини такдим этиши суралади .
Манзил: Андижон вилояти, Булокбоши тумани, Андижон шахарчаси Каттатол кучаси № 1 уй. Кушимча маълумотлар учун телефон/факс: (374) 223 16 32. Электрон почта манзили xojaobod_ttb@umail.uz.

  • Разместил: Xuttadmin;  
  • Прочитано: 592;  
  • Комментариев: ;  
  • Дата: 4-05-2017, 11:51;  
2017 йил 23 июндаги «ХУЖАОБОД ТЕХНОЛОГИК ТРАНСПОРТ БОШКАРМАСИ» АЖ
АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИГИЛИШ
Б А Е Н Н О М А С И

«Хужаобод ТТБ» АЖ акциядорларининг йиллик умумий йигилиши 2017 йил 23 июн соат 15-00да жамият маъмурий биносида (Андижон вилояти, Булокбоши тумани, Андижон шахарчаси, Каттатол кучаси, 1-уй манзилида) булиб утди.
Умумий йигилишда катнашдилар: Б.Б.Гулйигитов – «Узнефтгазказибчикариш» АК вакили, «Андижоннефт» АЖ бош хисобчиси;
А.Бахтиев – «Enter Enjineering PTE ltd» компания мутахассиси
«Хужаобод ТТБ» АЖ акциядорлари ва мехнат жамоаси аъзолари жами 13 нафар.
2017 йил 23 июндаги жамият акциядорларининг йиллик умумий йигилиши карорига асосан санок комиссия шахсий таркибига киритилган аъзоси Д.Маматкулов жамият томонидан жами 228910 дона акция чикарилганлигини, умумий йигилиш иштирокчиларини руйхатга олиш натижаларига кура йигилиш утказилиши белгиланган вактга акциядорлар ва уларнинг ишончли вакиллари 138887 дона акция билан руйхатдан утганлигини, бу эса овоз бериш хукукига эга булган 228910 дона акцияларга нисбатан 61 фоизни ташкил этганлигини, шу билан бирга умумий йигилишга таклиф этилганлар хам келганлигини маълум килиб умумий йигилишни очиш мумкинлигини билдирди. Умумий йигилишни очиш масаласи акциядорлар тарафидан бир овоздан маъкулланди.
Йигилиш очик деб эълон килинганлиги муносабати билан куйидагилар очик овоз бериш йули билан тасдиклаб олинди:
Йигилиш Президиуми уч кишидан иборат куйидаги таркибда сайланди:
- С.С.Акбаров («Хужаобод ТТБ» АЖ Бошкарув раиси);
- Б.Б.Гулйигитов («Андижоннефт» АЖ бош хисобчиси);
- А.Бахтиев («Enter Enjineering PTE ltd» компания мутахассиси).
Йигилиш раиси этиб С.С.Акбаров ва котиби этиб К.Мирсакиев сайланди.
Овоз бериш тартиби - бюллетен орқали.

Умумий йигилиш кун тартиби:

1. Акциядорлар умумий йигилишининг регламентини тасдиклаш.
2. Акциядорлар умумий йиғилишининг cанок комиссияси шахсий таркибини тасдиклаш.
3. Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил учун бажарилган ишлар тўғрисидаги хисоботини тасдиқлаш.
4. Жамият Бошкарув раисининг «Жамият бизнес режасининг 2016 йил натижалари буйича курсаткичларини бажарилиши тугрисида»ги хисоботини тасдиклаш.
5. Жамиятнинг 2016 йил якуни буйича йиллик хисоботини тасдиклаш.
6. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2016 йил натижалари буйича хисоботини маъкуллаш.
7. 2016 йил учун жамиятнинг молиявий-хужалик фаолиятини текшируви натижалари буйича МЧЖ шаклидаги «PROFI-AUDIT» аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосасини тасдиклаш.
8. Жамиятда 2016 йилда корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижасини кўриб чиқиш.
9. Жамиятнинг 2017 йилга мулжалланган бизнес-режасини тасдиклаш.
10. 2016 йил учун жамиятнинг молиявий-хужалик фаолияти натижалари буйича олинган соф фойда таксимоти тартибини тасдиклаш.
11. Жамиятнинг Кузатув кенгаши шахсий таркибини сайлаш.
12. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
13. Жамиятнинг ижроия органини тузиш ва унинг аъзоларини сайлаш.
14. Жамиятнинг 2017 йиллик молиявий-хужалик фаолияти натижаларини текширувдан утказиш буйича аудиторни сайлаш ва унга туланадиган энг куп хизмат хакини белгилаш.
15. Жамият Уставига киритилаётган ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш.
16. Жамият «Ижроия органи тугрисида»ги низомга киритилаетган узгартиришлар матнини тасдиклаш.
17. Акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йигилиш даврига кадар жамиятнинг жорий хужалик фаолияти жараенида келгусида тузилиши мумкин булган аффилланган шахс (лар) билан тузилган битим (лар)ни маъкуллаш хакидаги карорни кабул килиш.
Кун тартибидаги биринчи, иккинчи ва учинчи масалалар буйича жамият Бошкарув раиси С.Акбаров сузи тингланди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан, жамият акциядорлар умумий йигилишининг регламентини куйидагича тасдиклаб белгилашни таклиф этди:
- кун тартибидаги барча масалалар буйича сўзга чикувчиларга 10 дакика;
- таклиф ва мулохазалар учун 5 дакика.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан, акциядорлар умумий йигилишининг санок комиссияси шахсий таркибига куйидагилар номзодларни сайлашни таклиф этди:
- Ш Муминов (кадрлар буйича бош мутахасиси);
- Д.Маматкулов (режа-иктисод ва мехнат-маош булими бошлиги);
- Б.Холматов (режа-иктисод ва мехнат-маош булими бошлиги уринбосари).
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан, жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил учун бажарилган ишлар тугрисидаги хисоботини йигилиш катнашчиларига укиб эшиттирди (Кузатув кенгашининг хисоботи илова килинади).

Кун тартибидаги туртинчи ва бешинчи масалалар буйича жамият Бошкарув раиси С.С.Акбаров сузи тингланди.
Кун тартибидаги туртинчи масала юзасидан,
«Хужаобод ТТБ» АЖ Бошкарув раисининг «Жамият бизнес режасининг 2016 йил натижалари буйича курсаткичларини бажарилиши тугрисида»ги хисоботини йигилиш катнашчиларига укиб эшиттирди (хисобот илова килинади).
Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан, «Хужаобод ТТБ» АЖнинг 2016 йил якуни буйича йиллик хисоботини йигилиш катнашчиларига укиб эшиттирди (йиллик хисобот илова килинади).

Кун тартибидаги олтинчи масала буйича жамият Тафтиш комиссияси аъзоси К.Н.Отаматов «Хужаобод ТТБ» АЖ Тафтиш комиссиясининг 2016 йил натижалари буйича хисоботини йигилиш катнашчиларига укиб эшиттирди (Тафтиш комиссиясининг хисоботи илова килинади).

Кун тартибидаги еттинчи масала буйича «PROFI-AUDIT» МЧЖ аудитори Э.Муйдинов 2016 йил учун «Хужаобод ТТБ» АЖнинг молиявий-хужалик фаолиятини текшируви натижалари буйича МЧЖ шаклидаги «PROFI-AUDIT» аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосасини йигилиш катнашчиларига укиб эшиттирди (аудиторлик хулоса илова килинади).

Кун тартибидаги саккизинчи масала буйича жамият Бошкарув раиси С.Акбаров «Идрок» МЧЖ аудиторлик ташкилотининг «Хужаобод ТТБ» АЖда 2016 йилда корпоратив бошқарув тизимини бахолаш буйича тузилган хисоботини укиб эшиттирди (хисобот илова килинади). Хисоботда жамиятда корпоратив бошқарув тизимини бахолаш буйича туплаган бали 83 бални ташкил этган хамда коникарли бахо берилган.
Кун тартибидаги туккизинчи масала буйича жамиятнинг режа ва иктисод, мехнат ва маош булими бошлиги Д.Маматкулов «Хужаобод ТТБ» АЖнинг 2017 йилга мулжалланган бизнес-режасини йигилиш катнашчиларига укиб эшиттирди (бизнес-режа илова килинади).
Кун тартибидаги унинчи масала буйича жамият ЭХМ оператори Я.Халилов 2016 йил учун жамиятнинг молиявий-хужалик фаолияти натижалари буйича олинган 190 571 минг сумлик соф фойда микдорининг таксимоти 2017 йил 12 июндаги Кузатув кенгаши мажлисида мухокама этилиб маъкулланганлигини айтиб утди хамда куйидаги тартибда таксимлашни акциядорлар хукмига хавола этди:
- захира фондига 5 фоиз еки 9 528 530 сум 43 тийин;
- ишлаб-чикаришни ривожлантириш ва кайта техник куроллантириш фондига 42,5 фоиз еки 80 992 509 сум;
- мехнатни мухофаза килиш фондига 10 фоиз еки 19 057 060 сум 85 тийин;
- дивидендлар тулов фондига 42,5 фоиз еки 80 992 509 сум.
Дивидендлар тулов фондига ажратилаетган микдордан келиб чиккан холда жамиятнинг хар бир дона оддий акциясига 353 сум 82 тийиндан дивиденд хисобланади.
Шундан, «Узнефтгазказибчикариш» АКга 29 157 244 сум 74 тийин, «ERIELL GmbH» компаниясига 12 149 117 сум 34 тийин ва мехнат жамоасига 39 686 574 сум 12 тийиндан дивидендлар хисобланади (таксимот тартиби илова килинади).

Кун тартибидаги ун биринчи, ун иккинчи, ун учинчи ва ун туртинчи масалалар буйича жамият Бошкарув раиси С.Акбаров сузи тингланди.
Кун тартибидаги ун биринчи, ун иккинчи ва ун учинчи масалалар юзасидан, «Хужаобод ТТБ» АЖнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ва Ижроия органи аъзолигига номзодлар руйхати 2017 йил 12 июндаги Кузатув кенгашининг мажлисида мухокама этилиб маъкулланганлигини ва бугунги акциядорлар умумий йигилиши хукмига тасдиклаш учун хавола этилганлигини маълум килди (номзодлар руйхати илова килинади).
Кун тартибидаги ун туртинчи масала юзасидан, «Хужаобод ТТБ» АЖнинг 2017 йиллик молиявий-хужалик фаолияти натижаларини текширувдан утказиш буйича аудиторни сайлаш ва унга туланадиган энг куп хизмат хакини белгилаш буйича танловда катнашиш истагини билдирган куйидаги аудиторлик ташкилотлардан таклифлар тушганлигини маълум килди:
№ Аудитор ташкилот номи Аудитор ташкилот жойлашган
худуд Аудит текширувини утказиш буйича шартнома киймати
1 "PROFI AUDIT" МЧЖ Тошкент шахар 5 млн.сум
2 "NAZORAT- AUDIT" МЧЖ Андижон вилояти 9 млн.сум
3 "ERKIN-AUDIT-XXI" МЧЖ Андижон вилояти 8 млн.сум
Юкоридагиларга биноан, «Хужаобод ТТБ» АЖнинг 2017 йиллик молиявий-хужалик фаолияти натижаларини текширувдан утказиш буйича МЧЖ шаклидаги "PROFI AUDIT" аудиторлик ташкилотини сайлашни ва унга туланадиган энг куп хизмат хакини 5 млн.сум микдорида белгилашни акциядорлар хукмига хавола этди.
Кун тартибидаги ун бешинчи ва ун олтинчи масалалар буйича жамият ЭХМ оператори Я.Халилов жамиятнинг Уставига ва «Ижроия органи тугрисида»ги низомга киритилаетган узгартиришлар матни 2017 йил 12 июндаги Кузатув кенгашининг мажлисида мухокама этилиб маъкулланганлигини хамда Устав капитали ва «Ижроия органи тугрисида»ги низомга куйидаги узгартиришлар киритилаетганлигини маълум килди:
- жамият Уставига киритилаетган узгартиришлар матни
Эски тахрирда Янги тахрирда
9.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига рахбарлик коллегиал асосидаги Ижроия органи – бошкарув хайъати томонидан амалга оширилади. Жамият бошкарув хайъати аъзолари сони 5 кишидан иборат. Жамият бошкарув хайъати рахбари Бошкарув раиси хисобланади. Жамият Бошкарув раиси акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан сайланади (тайинланади). Жамият бошкарув хайъати аъзолари (Бошкарув раисдан ташкари) жамият Кузатув кенгаши томонидан сайланади (тайинланади). 9.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига рахбарлик коллегиал асосидаги Ижроия органи – бошкарув хайъати томонидан амалга оширилади. Жамият бошкарув хайъати аъзолари сони 3 кишидан иборат. Жамият бошкарув хайъати рахбари Бошкарув раиси хисобланади. Жамият Бошкарув раиси акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан сайланади (тайинланади). Жамият бошкарув хайъати аъзолари (Бошкарув раисдан ташкари) жамият Кузатув кенгаши томонидан сайланади (тайинланади).

- «Ижроия органи тугрисида»ги низомга киритилаетган узгартириш матни
Эски тахрирда Янги тахрирда
2.1. Жамиятнинг бошқаруви аъзолари бир йил муддатга сайланади ва уларнинг сони 5 кишидан иборат .
- Бошқарув раиси;
- Бош мухандис;
- Ишлатиш булими бошлиги;
- Бош хисобчи;
- Цех бошлиги. 2.1. Жамиятнинг бошқаруви аъзолари бир йил муддатга сайланади ва уларнинг сони 3 кишидан иборат:
- Бошқарув раис;
- Бошқарув раиси ўринбосари;
- Бош хисобчи.



Кун тартибидаги ун еттинчи масала буйича жамият Бошкарув раиси С.Акбаров Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукларини химоя килиш тугрисида»ги Конуннинг 88-модда 8-суз бошида жамиятнинг кузатув кенгаши еки акциядорларнинг умумий йигилиши аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хужалик фаолияти жараенида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йигилишигача булган даврда тузилиши мумкин булган битимни (битимларни) маъкуллаш хакида карор кабул килишга хакли деб белгиланганлигини маълум килди.
Ушбу муносабат билан, акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йигилиш даврига кадар «Хужаобод ТТБ» АЖнинг жорий хужалик фаолияти жараенида келгусида тузилиши мумкин булган аффилланган шахс (лар) билан тузилган битим (лар)ни маъкуллаш хакидаги карор кабул килишни акциядорларнинг йиллик умумий йигилиши хукмига тавсия этди.

Йигилиш раиси кун тартибидаги мухокама этилган ун еттита масалалар буйича уз овозларини бюллетенларда акс эттиришини ва якуний овозларни хисоблаш учун санок комиссия аъзоларига бюллетенларни топширишларини суради.
Кун тартибидаги ун еттита масалалар юзасидан овоз бериш якунлари буйича маълумотларни укиб эшиттириш учун санок комиссияси аъзоси Д. Маматкуловга суз берилди. Д.маматкулов овоз бериш натижалари буйича санок комиссиясининг якуний баенномасини укиб эшиттирди (баеннома илова килинади).
Юкоридагилардан келиб чиккан холда акциядорлар умумий йигилиши
КАРОР КИЛАДИ:
1. Акциядорлар умумий йигилишининг регламенти куйидаги тартибда тасдиклансин:
- кун тартибидаги барча масалалар буйича сўзга чикувчиларга 10 дакика;
- таклиф ва мулохазалар учун 5 дакика.
2. Акциядорлар умумий йигилишининг cанок комиссияси шахсий таркибига куйидаги номзодлар тасдиклансин:
- Ш Муминов (кадрлар буйича бош мутахасиси);
- Д.Маматкулов (мехнатни ташкил килиш ва иктисод булим бошлиги);
- Б.Холматов (мехнатни ташкил килиш ва иктисод булим бошлиги уринбосари).
3. Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил учун бажарилган ишлар тугрисидаги хисоботи маъкуллансин.
4. Жамият Бошкарув раисининг «Жамият бизнес режасининг 2016 йил натижалари буйича курсаткичларини бажарилиши тугрисида»ги хисоботи тасдиклансин.
5. Жамиятнинг 2016 йил якуни буйича йиллик хисоботи тасдиклансин.
6. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2016 йил натижалари буйича хисоботи маъкуллансин ва хисоботнинг хакконийлиги буйича жавобгарлик Тафтиш комиссияси органига юклатилсин.
7. 2016 йил учун жамиятнинг молиявий-хужалик фаолиятини текшируви натижалари буйича МЧЖ шаклидаги «PROFI-AUDIT» аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосаси маълумот учун кабул килинсин ва хисоботнинг хакконийлиги буйича жавобгарлик МЧЖ шаклидаги «PROFI-AUDIT» аудиторлик ташкилоти зиммасига юклатилсин.
8. «Идрок» МЧЖ аудиторлик ташкилотининг «Хужаобод ТТБ» АЖда 2016 йилда корпоратив бошқарув тизимини бахолаш буйича тузилган хисоботи маъкуллансин.
8.1. Корпоратив бошқарув тизимини бахолаш буйича тузилган хисоботда белгиланган саволномалар юзасидан келгусида юкори баллар олиш буйича чора-тадбирлар тузиш жамият ижроия органига вазифа этиб белгилансин.
9. Жамиятнинг 2017 йилга мулжалланган бизнес-режаси тасдиклансин.
10. 2016 йил учун жамиятнинг молиявий-хужалик фаолияти натижалари буйича олинган 190 571 минг сум микдордаги соф фойдаси куйидаги тартибда таксимланиши тасдиклансин:
- жамиятнинг захира фондига 9 528 530 сум 43 тийин, ёки соф фойданинг 5 фоизи;
- ишлаб-чикаришни ривожлантириш ва кайта техник куроллантириш фондига 80 992 509 сум, ёки соф фойданинг 42,5 фоизи;
- жамиятнинг мехнатни мухофаза килиш фондига 19 057 060 сум 85 тийин, ёки соф фойданинг 10 фоизи;
- жамият акциядорларига дивидендлар тулаш учун 80 992 509 сум, ёки соф фойданинг 42,5 фоизи, шундан: «Узнефтгазказибчикариш» АК улушига 29 157 244 сум 74 тийин., «Enter Engineering PTE Ltd» компаниясига 12 149 117 сум 34 тийин ва мехнат жамоасига 39 686 574 сум 12 тийин.
10.1. Дивидендларнинг тулаш муддати – 60 кундан кечикмаган холда, 2017 йилнинг 23 июнидан 22 августига кадар.
10.2. Дивидендларни тулаш тартиби ва тури: Узбекистон Республикаси пул бирлигида, хисоб-ракамига пул утказмаларини утказиш еки акциядорларнинг пластик карточкаларига утказиш оркали.
11. Жамиятнинг Кузатув кенгаши шахсий таркибига куйидаги номзодлар сайлансин:
- Тулаев Бахтиер Дилмуродович («Узнефтгазказибчикариш» АКда бош мутахассис);
- Мадакимов Гайратжон Гуломжонович (Узбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш ва ракобатни ривожлантириш давлат кумитасида бошкарма бошлиги);
- Акбаров Ботир Талатович («Узнефтгазқазибчиқариш» АКда бошқарма бошлиғи);
- Гиёсов Ёкубжон Эргашевич («Узнефтгазқазибчиқариш» АКда бошқарма бошлиғи);
- Анорметова Дилхумор Ирискуловна («Узнефтгазқазибчиқариш» АКда бошқарма бошлиғининг ўринбосари);
- Пармонов Мухидин Давронович («Узнефтгазқазибчиқариш» АКда бўлим бошлиғи);
- Акмалов Тохир Собирович («Узнефтгазқазибчиқариш» АКда бўлим бошлиғи);
- Ахмадходжаев Элдор Шарафжанович («Андижоннефт» АЖда мутахассис);
- Максудов Даврон Санжархаджаевич («Enter Engineering PTE Ltd» компаниянинг юридик хизмати рахбари в.в.б).
12. Жамият Тафтиш комиссияси аъзолигига куйидаги номзодлар сайлансин:
- Жабборов Нурали Кучимович («Узнефтгазказибчикариш» АКда мухандис);
- Сандибоев Бурхон Бердибоевич («Узнефтгазказибчикариш» АКда Бош хисобчи уринбосари);
- Румянцев Артем («Enter Engineering PTE Ltd» компаниясида бош мутахасис).
13. Жамиятнинг ижроия органи куйидаги таркибда тузилсин ва унинг аъзолари этиб куйидаги номзодлар сайлансин:
- жамият бошкарув раиси Акбаров Солижон Саидахмедович;
- жамият Бошкарув раис уринбосари Матмусаев Гопир Етмишбаевич;
- жамият Бош хисобчиси Давранова Жанон Абдурахмоновна.
14. Жамиятнинг 2017 йиллик молиявий-хужалик фаолияти натижаларини текширувдан утказиш буйича МЧЖ шаклидаги «PROFI-AUDIT» аудиторлик ташкилоти сайлансин ва унга туланадиган энг куп хизмат хаки 5 млн.сум микдорида белгилансин.
15. Жамиятнинг Уставига киритилаетган узгартиришлар матни 1-иловага мувофик тасдиклансин.
16. Жамиятнинг «Ижроия органи тугрисида»ги Низомига киритилаетган узгартиришлар матни 2-иловага мувофик тасдиклансин.
17. Акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йигилиш даврига кадар жамиятнинг жорий хужалик фаолияти жараенида келгусида тузилиши мумкин булган аффилланган шахс (лар) билан тузилган битим (лар) маъкуллансин.









- Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши,санаси, вақти, ўтказиладиган жойи, кун тартиби тўғрисидаги маълумотлар
Skachat.rar [14,97 Kb] (cкачиваний: 4)

  • Разместил: Xuttadmin;  
  • Прочитано: 525;  
  • Комментариев: 0;  
  • Дата: 21-02-2016, 16:17;  
Рахбарият


  • Разместил: Xuttadmin;  
  • Прочитано: 1502;  
  • Комментариев: 0;  
  • Дата: 21-02-2016, 15:42;  
2018 йил 1- март холатига жамиятимиздаги мавжуд бўш иш ўринлари рўйхати
Бўш иш ўринлар хақида маълумот

Бухгалтер

Ишга қабул қилиш шартлари

1-С программаси бўйича иш тажрибаси булган хамда.

Мутахассислиги бўйича қуйидагилар талаб қилинади:


- Олий маълумотли
- Инглиз ва рус тилини билиши
- Ахборот коммуникация техналогиялари ва интернетдан фойдаланишни билиши
- Шу сохада 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат фаолиятига эга бўлиши


“Хўжаобод технологик транспорт бошқармаси” акциядорлик жамияти ижроия аппаратида, автосафларда ва бўлинмалардаги бўш иш ўрин хамда лавозимларга фуқороларни ишга қабул қилиш комиссиясининг


Н И З О М И


Ушбу комиссия зиммасига “Хўжаобод технологик транспорт бошқармаси” акциядорлик жамияти ижроия аппаратидаги, автосафлардаги ва бўлинмалардаги бўш иш ўрин хамда лавозимларга фуқороларни ишга қабул қилиш масаласида номзодларга оид ҳамма зарурий маълумотлар билан ўрнатилган тартибга асосан тўлиқ танишиб чиқиш
ишларини амалга ошириш ва номзод бўйича тегишли хулоса бериш юклатилади.
Танишиш жараёни ишга қабул қилиниши кўриб чиқилаётган фуқаронинг олий ёки ўрта махсус ўқув муассасаларида ўқиб, унга берилган дипломда кўрсатилган маълумот-мутахассислигига оид эгаллаб олган билим савияси,меҳнат фаолияти даврида ўзлаштир-ган тажриба ва махорати бўйича жавоб берадиган энг мақбул ишни таклиф этишга,
хамда бу борада жамиятимиз учун ишчанлик фазилатлари бўйича ходимга белгиланган вазифаларни мустақил бажариб кетадиган ходимни танлаб олиш имкониятини беради.
Шунингдек,бир томондан – ходим учун бошланаётган иш ва меҳнат шартларининг
хусусиятлари тўғрисидаги маълумот олишдан;
- иккинчи томондан – жамият томонидан ходимнинг ишчанлик фазилатлари,қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳоллардаги зарур маълумотларни олишдан иборат бўлади.

Скачать [attachment=18]

  • Разместил: Xuttadmin;  
  • Прочитано: 828;  
  • Комментариев: 0;  
  • Дата: 8-07-2015, 15:35;  
h.pdf [1,44 Mb] (cкачиваний: 2)

  • Разместил: Xuttadmin;  
  • Прочитано: 227;  
  • Комментариев: ;  
  • Дата: 3-07-2018, 11:02;  
Fin.-rez-za-2017g.zip [12,25 Kb] (cкачиваний: 1)

  • Разместил: Xuttadmin;  
  • Прочитано: 123;  
  • Комментариев: ;  
  • Дата: 3-07-2018, 10:59;  
Balans-za-2017g.zip [18,56 Kb] (cкачиваний: 2)

  • Разместил: Xuttadmin;  
  • Прочитано: 141;  
  • Комментариев: ;  
  • Дата: 3-07-2018, 10:44;  
mh-f83.doc [104,5 Kb] (cкачиваний: 2)
mh-f32.doc [61 Kb] (cкачиваний: 0)
muhim-fakt-6.doc [143,5 Kb] (cкачиваний: 1)
mh-f81.doc [62,5 Kb] (cкачиваний: 0)
mh-f82.doc [67,5 Kb] (cкачиваний: 0)