Aloqa 

Tel: +99897 996-18-17 

 Manzil: Andijon viloyati . Buloqboshi tumani .Neftprom shaxarchasi. Saidobod 1

Written by Super User
Category:

Бўш иш ўринлари

 

2018 йил 1- март холатига жамиятимиздаги мавжуд бўш иш ўринлари рўйхати
Бўш иш ўринлар хақида маълумот

Бухгалтер

Ишга қабул қилиш шартлари 

1-С программаси бўйича иш тажрибаси булган хамда. 

Мутахассислиги бўйича қуйидагилар талаб қилинади:


- Олий маълумотли
- Инглиз ва рус тилини билиши
- Ахборот коммуникация техналогиялари ва интернетдан фойдаланишни билиши 
- Шу сохада 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат фаолиятига эга бўлиши

“Хўжаобод технологик транспорт бошқармаси” акциядорлик жамияти ижроия аппаратида, автосафларда ва бўлинмалардаги бўш иш ўрин хамда лавозимларга фуқороларни ишга қабул қилиш комиссиясининг

 

Н И З О М И



Ушбу комиссия зиммасига “Хўжаобод технологик транспорт бошқармаси” акциядорлик жамияти ижроия аппаратидаги, автосафлардаги ва бўлинмалардаги бўш иш ўрин хамда лавозимларга фуқороларни ишга қабул қилиш масаласида номзодларга оид ҳамма зарурий маълумотлар билан ўрнатилган тартибга асосан тўлиқ танишиб чиқиш
ишларини амалга ошириш ва номзод бўйича тегишли хулоса бериш юклатилади.
Танишиш жараёни ишга қабул қилиниши кўриб чиқилаётган фуқаронинг олий ёки ўрта махсус ўқув муассасаларида ўқиб, унга берилган дипломда кўрсатилган маълумот-мутахассислигига оид эгаллаб олган билим савияси,меҳнат фаолияти даврида ўзлаштир-ган тажриба ва махорати бўйича жавоб берадиган энг мақбул ишни таклиф этишга,
хамда бу борада жамиятимиз учун ишчанлик фазилатлари бўйича ходимга белгиланган вазифаларни мустақил бажариб кетадиган ходимни танлаб олиш имкониятини беради. 
Шунингдек,бир томондан – ходим учун бошланаётган иш ва меҳнат шартларининг
хусусиятлари тўғрисидаги маълумот олишдан;
- иккинчи томондан – жамият томонидан ходимнинг ишчанлик фазилатлари,қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳоллардаги зарур маълумотларни олишдан иборат бўлади.

 

Design by: www.diablodesign.eu