Aloqa 

Tel: +99897 996-18-17 

 Manzil: Andijon viloyati . Buloqboshi tumani .Neftprom shaxarchasi. Saidobod 1

Written by Super User
Category:

Murojatlar

 

Акциядорлар томонидан

XO’JAOBOD TEXNOLOGIK TRANSPORT BOSHQARMASI”  .A.J

Акцияларини кайтариб   сотиб олиш бўйича хеч кандай талабнома келиб тушмаган

 

 Бошкарув хайъати:

 

 

 


“Хўжаобод ТТБ” АЖ ва унинг таркибига кирувчи автосаф ва булимларда
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари бўйича иш юритиш
Т А Р Т И Б И
1. Умумий қоидалар
II. Жисмоинй ва юридик шахсларнинг мурожатларини қабул қилиш, кайд этиш ва ижрога топшириш.
III. Мурожат кўриб чиқиш тартиби : 
- жойида кўриб чиқиш;
- жойига чиқармасдан кўриб чиқиш;
- шахсан қабул қилиш
IV. Мурожатларни кўриб чиқиш жараёнини назорат қилиш
V. Мурожатларни сақлаш ва йўқ қилиб ташлаш 
1-илова. Назорат варақаси 
2-илова. Жисмоний ва юридик шахсларнинг қабул қилиш қайди варақаси
3-илова. “Хўжаобод ТТБ” АЖ ва унинг таркибига кирувчи автосаф ва бўлимлар 
бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари хақида чораклик маълумот 

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Ушбу ТАРТИБ “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК 12.02.2015 йилдаги № 9-сонли 
фармойиши асосида ишлаб чиқилган бўлиб жамиятимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари бўйича иш юритиш тартибини белгилайди.
1.2. Мурожатлар жамиятга жисмоний ва юридик шахслар томонидан бевосита берилиши почта электрон почта ,ишонч телефони, оммавий ахборот воситалари ёхуд юқори идоралар орқали келиб тушиши мумкин
1.3. Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили тўғрисида” ги қонунига мувофиқ , Жамият ва унинг автосаф ва бўлимларига мурожатлар (таклиф ,ариза ва шикотлар) билан давлат тилида мурожат қилиш ва жавоб олиш хуқуқи, шунингдек ,жисмоний ва юридик шахсларнинг бошқа тилларда мурожат этиши, давлат тилида ва миллатлараро мулоқат тилларида жавоб олиш уқуқи таъминланади. 

II.ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖАТЛАРИНИ 
ҚАБУЛ ҚИЛИШ,ҚАЙД ҚИЛИШ ВА ИЖРОГА ТОПШИРИШ
2.1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари (кейинги ўринларда-Мурожаат) бўйича иш юритиш жамиятнинг кабулхонаси томонидан бошқа иш юритиш турларидан алохида тарзда юритилади
2.2. Жамият кабулхонасига келиб тушган хар бир мурожат қабулхона ходими томонидан қабул қилинади ва келиб тушган сана билан қайд қилинади.
Мурожаат биринчи бетининг пастки ўнг бурчагига рўйхат штамчи босилади ва унда мурожатнинг қайд рақами ва келиб тушган санаси ёзиб қўйилади. Қайд рақами жисмоний ва юридик шахслар индекси ва тартиб рақамидан ташкил топади. Тартиб рақами йил бошидан шакллантрлади. Мурожат юборилган хатжилт ундаги манзил ва почта штампелидаги маълумот мурожаат билан бирга сақланади. 
2.3. Аввалги мурожатни хал қилишнинг қонунчиликда белгиланган муддати ўтган ёки берилган жавобдан кониқмаган холда айнан бир шахс томонидан айни бир масала юзасидан қилнган мурожат такрорий мурожаат хисобланади.
Такрорий мурожатларда аввалги мурожатнинг тартиб рақами кўрсатилади ва назорат варақасининг тегишли катагига ёзиб қўйилади (1-илова) Мурожаатнинг ва унга очилган назорат варақасининг тегишли қисмига “такрорий” деган белги қўйилади ва аввалги барча ёзишмалар тиркаб қўйилади. 
2.4. Бевосита Жамият Бошқарув Раиси номига ёки жамиятга (унинг аниқ таркибий 
бўлинмаси ёки мансабдор шахс кўрсатилган ҳолда ) юборилган мурожатлар рўйхатга 
олингандан сўнг дархол Бошқарув раисига, агар у ишда бўлмаса Бошқарув раиси вазифасини бажарувчисига киритилади. Бошқа холларда эса мурожаатлар кўрсатилган таркибий бўлинмага ёки мансабдор шахсга киритилади. 
2.5. Мурожат раҳбарият томонидан кўриб чиқилгандан сўнг, Кабулхона томонидан рўйхат-назорат карточкаси очилади хамда рахбар резолюциясига мувофиқ тегишли маълумот киритилган ҳолда ижро қилиш учун резолюцияда кўрсатилган биринчи маъсул ижрочига юборилади .
2.6. Агар мурожаатни кўриб чиқиш бир нечта мансабдор шахсга юклатилган бўлса резолюцияда иринчи кўрсатилган мансабдор шахс маъсул ижрочи хисобланади,фамилияси резолюцияда биринчи ўринда турган ижроия аппарати ходими мурожаатнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлайди.
2.7. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилишда Жамият 
қабулхонаси ходими томонидан ва қўриб чиқиш жараёнида зиммасига мурожаатни кўриб чиқиш вазифаси юклатилган мутахассис(лар) томонидан куйидагиларга эътибор берилади;
а) Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги 2014 йил 3 декабр ЎРҚ-378-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ мурожаатларда :
- жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми,отасининг исми) унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилгнан ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак;
- юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи,унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисдаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Жисмоний шахснинг фамилияси (исми,отасинингИсми), унинг яшяш жойи туғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахслрнинг тўлиқ номи,унинг жойлашишган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумот курсатилмаган ёхуд улар хақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган,шунингдек имзо билан тасдиқланмаган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб хисобланади ва кўриб чиқилмайди.
в) мурожаатдаги кўйилган масалалар хал этилишига кўра ,жамият ваколат доирасига тўлиқ ёки қисман таалуқли бўлиши ёки умуман таалуқли бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли масалаларнинг жамият ваколати доирасига кириши масаласи аниқланади. Жамият ва унинг таркибидаги автосаф ва булимларнинг фаолияти билан боғлиқ (текшишилиши фақат суд ёки бошқа хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ваколатига тегишли масалалар бундан мустасно) масалалар кўриб чиқилишга кўра жамият ваколати доирасига кирувчи масалалар хисобланади. 
Жамият ва унинг таркибига кирувчи автосаф ва булимлар фаолиятига алоқаси бўлмаган масалалардаги жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари раҳбарият қарорига мувофиқ 5 кунлик муддат ичида тегишлилиги бўйича жўнатилади ва бу хақида жисмоний ва юридик шахсларга ёзма ёки электрон шакда хабар қилинади.
Қисман тегишли бўлган мурожаатлар қисми кўриб чиқилиб,натижаси юзасидан жисмоний ва юридик шахсларга жавоб юборилади,бошқа қисмида тегишлилигига кўра мурожаат қилиши кераклиги тушунтирилади.
Мурожаатни назоратдан чиқариш ҳақида раҳбариятга билдирги киритилади.
г) мурожаат мазмун моҳиятига кўра ушбу тартибнинг 3.3.- бандида келтилиган қайси кўринишдаги мурожаат эканлиги аниқланади.
д) ариза ёки шикоятда жамият таркибидаги булимлар, уларнинг мансабдор шахслари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракатлар (харакатсизлик) содир этилган деб кўрсатилган пайтдан бир йилдан кўп вақт ўтган бўлса, бир йиллик муддатнинг ўтказиб юборилганлиги узли ёки узирсизлиги аниқланади. Агар узрсиз топилса қонуннинг 17 моддасига кўра ариза ёки шикоят кўрилмасдан қолдирилади ва бу хақда муаллифга жавоб 
хати юборилади.
е) агар мурожаат такрорий бўлса ёки ундаги масалаларда муаллиф томонидан бошқа жойларга мурожаат қилинганлиги аён бўлса, келтирилган ҳолатлар аввалда ким томонидан қачон ўрганилганлиги ва қандай ҳулоса қилинганлиги аниқланади;
ё) мурожаатда келтирилган ҳолатлар ва масалаларни кўриб чиқиш жамият ваколатига кирсада, улар суд ёки хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан текширилганлиги ёки текширилаётганлиги аниқланса жамият томонидан кўриб чиқилмайди, Бу ҳақида мурожаат этувчига жамиятнинг жавоб хатида кўрсатилади. 

III МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ 
3.1. Жамиятга келиб тушган мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши шарт.Мурожаатни қабул қилишни рад этиш таъқиқланади
3.2. Мурожаатни кўриб чиқишни гайриқонуний равишда рад этиш, мурожаатни кўриб чиқиш муддатини узрли сабабларсиз бузиш, асослантирлмаган, Қонунга хилоф қарорлар қабул қилиш ёхуд жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилиш,шунингдек мурожаатлари ҳақида қонунчиликни бошқача тарзда бузиш,бунга йўл кўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чораларининг қўлланилишига олиб келади. 
3.3. Мурожаатлар- аризалар,таклифлар ва шикоятларлар тарзида булиши мумкин.
Ариза - хуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат. Аризани кўриб чиқишга ваколат берилган жамият маъсул мутахассиси қуйидагиларга мажбур: 
- аризани ўз вақтида, объектив ва атрофлича кўриб чиқишга ;
- қонунга асосланган қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижросини таъминлашга 
- фуқороларга аризани кўриб чиқиш натижаларини хабар қилишга.
Аризада кўйилган талаблар қаноатлантирилмаган ҳолларда, бу ҳақида рад этиши асосилари кўрастилиб, жисмоний ва юрдик шахсларга ёзма маълумот берилади. 
Таклиф – давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат. Жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларини ўз ичига олган мурожаат ҳар томонлама кўриб чиқилиши лозим. Натижаси бўйича таклиф киритган шахсга ҳабар қилинади. 
Шикоят - бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.
Мурожаатлар, уларнинг тури ва шаклидан қатъий назар, бир ҳил аҳамиятга эга .
Жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсан шикоят қилишга ёки бунга бошқа шахс ваколатлантиришга ҳақли.
Шикоятга аввалдаги қилинган шикоятлари бўйича қабул қилинган қарорлар ёки улардан нусхалар, шунингдек шикоятни кўриб чиқиш учун зарур хужжатлар илова қилиниши мумкин. 
Мурожаат қарори ёхуд харакати устидан шикоят қилинаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади. 
Жамият, унинг бошқарма ва бўлимлари мутахассислари ҳамда таркибидаги автосаф ва бўлим рахбар ва ходимлари ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга мажбур:
мурожаатни ўз вақтида, объектив ва атрофлича кўриб чиқишга ;
шикоят қилинаётган қарор қонуниятга зид бўлса уни бекор қилиш ёки ўзгартириш ва ноқонуний харакатларни зудлик билан тўхтатиш чораларини кўришга, қонун бузилишига олиб келган шарт- шароит,сабаб ва харакатларни аниқлашга ва бартаф этиш чораларини кўришга; 
жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган хуқуқларини тикланишини таъминлаш, шикоятни кўриб чиқиш натижасида қабул қилинган қарорни ижросини таъминлашга;
шикоятни кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарор моҳияти тўғрисида жисмоний ва юридик шахсларни ёзма ёки электрон равишда хабардор қилиш;
мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича якуний қарорни, шу жумладан шахсларнинг хатти- харакатида жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган холларда иш хужжатларини “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК га тақдим этиш.
3.4. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сири ёхуд қонун билан кўриқланадиган бошқа сир хисобланган маълумотлар ва агар фуқороларнинг хуқуқлари, эрқинликлари ва қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборотлар ошкор этилишига йул қўйилмайди. 
Мурожаттга тааллуқли бўлмаган маълумотларни суриштириб билишга йўл кўйилмайди. Жисмоний шахснинг илтимосига биноан, унинг шахсига доир бирон бир маълумот ошкор этилмаслиги керак.
3.5. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари Жамият Бошқарув раиси, унинг ўринбосарлари резолюциясига мувофиқ Жамият ижроия аппарати бошқарма ва бўлимларининг мутахассислари томонидан жойига бормасдан туриб, зарур хужжат ва маълумотлар талаб қилиб олинган холда ;
бевосита жойида кўриб чиқилиши мумкин .
Жисмоний ва юридик шахсларнинг, оғзаки мурожаатлари жамият рахбарлари қабулида ўрнатилган тартибда уларнинг шахсий қабул кунлари, бошқарма, булимлари бошлиқлари ва мутахассислари томонидан иш кунлари давомида кўриб чиқилади. 

3.6. МУРОЖАТЛАРНИ ЖОЙИДА КЎРИБ ЧИҚИШ.
3.6.1. Мурожаат Жамият тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар фаолиятига алоқадор бўлиб, уни жойида ўрганмасдан туриб хал қилишнинг имконияти бўлмаган ёки юкори идораларнинг мурожаатни жойида ўрганиш хақидаги топшириғи бўлган холларда мурожаатни жойида ўрганиш мақсадида,жамият мутахассис(лар) и тасарруфидаги автосаф ва бўлимларга юборилади. 

3.6.2. Мутахассис(лар)га мурожаатни жамият номидан кўриб чиқиш ва бунинг учун : 
Мурожаатни ўрганиш учун зарурий хужжатлар ва маълумотларни, зарурият туғилганда мурожаатни ўрганишга автосаф ва булим бошликларини жалб қилинишини, улардан Жамият Бошқарув раиси ёки унинг ўринбосарлари номига ёзма тушунтириш хати беришни талаб этиш : 
мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ;
автосаф ва бўлим бошлиқлари олдига айбдор ходимларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги масалани кўйиш ваколатини беради.
Мутахассисларнинг ноқонуний талаблари ва харакатлари устидан жамиятга шикоят қилиниши мумкин. 
3.6.3. Мутахассис(лар) мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида куйидагиларга риоя этишлари керак : 
корхона ва ташкилотларнинг ишлашига халал бермаслиги давлат сири, тижорат ёки бошқа сирлар сақланишини таъминлаши
мурожаатни кўриб чиқиш натижаларини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини автосаф ва булим ихтиёрида қолдириши;
хуқуқбузарлик холлари аниқланган тақдирда қонун хужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш лозим. 
3.6.4. Тасарруфидаги автосаф ва булимлар фуқаролар мурожаатларини ўрганиш юзасидан қонуний талаб этилган мурожаатда келтирилган холлатларни текшириш ўтказиш учун зарур бўлган материаллар ва хужжатларни такдим этишлари ва мурожаат муаллиф (лар)и билан учрашишларига кўмаклашишлар шарт.
3.6.5. Кўриб чиқилаётган мурожаат муаллиф(лар)и билан мурожаат юзасидан ўтказиладиган дастлабки сухбатда муаллиф(лар) мурожжати хақиқатдан ҳам у(лар) томонидан ёзилганлиги тасдиқланса мутахассис(лар) га куйидагиларга эътибор қаратиш тавсия этилади:
шахсини тасдиқловчи хужжатни ёки гувохномасини кўрсатган холда ўзини таништириб ,Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қонунлари талаблари, унга кўра мурожаат этувчининг хақ-хуқуқлари ва жавобгарлик масалалари хақида тушинчалар бериб ўтилишига; 
мурожаатда келтирилган ноаниқликларга ойдинлик киритиб олиниши лозимлигига кўрилаётган масалалар юзасидан аввалда корхона ва ташкилотнинг ўзига ёки бошқа идораларга мурожаат этилганлиги,агар мурожаат этилган бўлса,кўриб чиқиш натижаларига мурожаат этувчи мурожаатида кўрсатилган масалаларни кўриб чиқилиши юзасидан ўз талабидан масала хал бўлганлиги ёки бошқа сабаблар туфайли воз кечиши ва бундай холатда мурожаат жамият рахбариятини хабардор қилинган холда кўриб чиқилмаслиги мумкинлигига ;
мурожаатда кўриб чиқилиши талаб этилаётган масалалар давлат сири,тижорат ёки бошқа сирлари жумласига кириш ёки кирмаслиги,агар кирса,мурожаат этувчининг уларни ўрганиш жараёнида қатнашишига йўл кўйилмаслигига.
Агар мурожаатда муаллиф(лар) сифатида кўрсатилган шахс(лар) уни ўз(лар)и ёзганиёки имзолаганини тасдиқламаса(лар), бу хақида улардан жамият Бошқарув раиси ёки унинг ўринбосарлари номига тилхат ёзиб беришлари сўралади.

3.7. МУРОЖААТЛАРНИ ЖОЙИГА ЧИҚМАСДАН КЎРИБ ЧИҚИШ.
3.7.1 Мурожаатларни жойига чиқмасдан кўриб чиқиш - мурожаат жамият автосаф ва бўлимлар фаолиятига алоқадор бўлиб,уни чиқмасдан туриб ҳал қилишнинг имконияти бўлган холларда мурожаатдаги холатлар юзасидан маълумотларни талаб қилиб олиб, ўрганиб чиқиш ёки агар мурожаатда автосаф ва булимлари бошлиқларига норозилик билдирилган бўлмаса, уни ўрганиб чиқиб, натижасини хабар қилиш шарти билан автосаф ва бўлимларнинг ўзига юбориш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
3.7.2. Бундай холларда масъул ижрочи мурожаатни нусхасини,тегишли хужжатларни ва мурожаатни кўриб чиқиш юзасидан жамият бошқаруви топшириғини алоқа воситалари орқали жойига юборади.
Жойларда мурожаатни ўрганиш учун зарур хужжатлар ва маълумотларни хамда зарур масалаларда жамият Бошқарув раиси ёки унинг ўринбосарлари номига ёзма тушунтириш беришни талаб этиб олади.
Агар мурожаат ўрганиш учун автосаф ва бўлимнинг ўзига юборилган бўлса ,кўрсатилган муддатда натижалари ва тугишли хужжатларни юборилишини назорат қилади.
Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш,шунингдек айбдор ходимларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиб ,натижасини жамият бошқарувига хабар қилиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган жамият бошқаруви кўрсатмаларини тайёрлайди ва рахбар имзоси билан жойларга юборади.
Мутахассисларнинг ноқонуний талаблари ва харакатлари устидан жамиятга бошқарувига шикоят қилиниши мумкин.
3.7.3.Зиммасига мурожаатни кўриб чиқиш юклатилган мутахассис(лар) ёки автосаф ва бўлим бошликлари ушбу Тартибнинг 2.7. бандида келтирилганларга эътибор қаратилган холда,мурожаатда келтирилган холатлар бўйича тегишли хужжатлар ва манбалар асосида маълумотлар тўплайди. Тўпланган маълумотларга баҳо берилиб,хақиқий холатлар аниқланади,хар бир холат юзасидан мурожаат этувчи томонидан келтирилган тўлиқ ёки қисман исботини топган ёки топмаганлиги хакида мутахассис(лар)нинг хулосалари мурожаатни кўриб чиқиш натижалари юзасидан расмийлаштириладиган маълумотнома (қонун бузилиши ,хато ва камчиликлар аниқланган холларда –далолатнома)да акс эттирилади. 
3.7.4. Мурожаатларни кўриб чиқиш ушбу Тартибнинг 3.3. бандига кўра мажбуриятлар бажарилиб мурожаат юзасидан тегишли қарор қабул қилинган,муаллифга жавоб йўлланган ва мурожаат топшириқ берган рахбар томонидан ёзма равишда назоратдан олинган пайитдан бошлаб тугалланган хисобланади ва тупланган хужжатлар мазкур мурожаатни кўриб чиқиш мажбурияти юклатилган бошқарма/бўлимда бошқа турдаги иш юритиш хужжатларидан алохида тарзда сақланади. 

3.8. ФУҚАРОЛАРНИ ШАХСАН ҚФАБУЛ ҚИЛИШ
3.8.1 Жамият ижроия аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг қабул қилиш Бошқарув раиси унинг ўринбосарлари, шунингдек ижроия аппарат бошқарма ва бўлимларибошлиқлари томонидан белгиланган графиққа мувофиқ кун ва соатларда амалга оширилади.
3.8.2. Жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсан қабулдаги оғизаки ва ёзма мурожаатлари 2-иловада келтирилган шаклдаги рўйхат-назорат кароточкаларида рўйхатга олинади.
3.8.3. Ташриф буюрувчиларнинг таклиф,ариза ва шикоятларини хал этиш бўйича Бошқарув раиси унинг ўринбосарлари томонидан қабул қилинган топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш тегишли кабулхона ходимлар томонидан амалга оширилади. 
3.8.4. Жамият бошқаруви ва бўлимлари томоидан қабул қилинган ташриф буюрувчиларнинг таклиф,ариза ва шикоятларининг ўз вақтида хал этилишини,назорати тегишли бошқарма ва бўлимлар бошлиқлари томонидан амалга оширилади хамда ушбу мурожаатни кўриб чиқиш юзасидан тўпланган хужжатлар мазкур бошқарма/бўлимда бошқа турдаги иш юритиш хужжатларидан алохида сакланади. 
IV МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ЖАРАЁНИНИ
НАЗОРАТ ҚИЛИШ
4.1. Жамият ижроия аппаратига келиб тушган барча мурожаатлар кабулхона ходимлари томонидан назоратга олинади.
4.2. Келиб тушган таклифлар, агар улар қўшимча ўрганиш талаб этмаса,жамият ижроия аппаратига келиб бушган кунидан эътиборан бир ойгача муддат ичида кўриб чиқилади.Таклиф қўшимча ўрганиш талаб этилса, бу хақда мурожаат этувчи ҳабардор қилинади.
4.3. Ариза ва шикоятлар жамият бошқарувига келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида ,кўшимча ўрганиш ва текширишлар талаб этилмайдиган холларда 15 кун ичида кўриб чиқилади. 
4.4. Аиза ва шикоятни хал этиш учун махсус текширув ўтказиш,кўшимча материаллар тўплаш ёхуд бошқа чораларни кўриш талаб этилса,уларни кўриб чиқиш муддати истисно тариқасида жамиятрахбарияти томонидан муаллиф хабардор қилинган холда, бир ойдан кўп бўлмаган муддатга 
узайтирилиши мумкин.Бунда мурожаатларни кўриб чиқиш умумий муддати икки ойдан ошмаслиги керак.
4.5. Мурожаатни кўриб чиқиш ундаги масалалар хал этилган,қабул қилинган қарорлар хақида мурожаат этувчи қонунчиликда белгиланган тартибда хабардор қилинган ва мурожаатни кўриб чиқиш хақида топшириқ берган жамият рахбарияти томонидан назоратдан (ёзма равишда) чиқарилган пайтдан якунланган хисобланади. Мурожаатни кўриб чиқиш ишлари назоратдан чиқарилганлиги ҳақида 1-иловага мувофик маълумотлар қиритилади.
4.6. Мурожаатга жавобни уни кўриб чиқиш хақида топшириқ берган жамият рахбари ёки унга ваколатли бошқа рахбар томонидан имзоланади. 
4.7. Жавоб хатининг рақами жавобни тайёрлаган жамият бўлинмаси индекси,жавоб хати тикилган бўлинмадаги иш жилди рақами ва чиқиш тартиб рақамидан ташкил топади.
Мурожаатга оғзаки жавоб берилган ва мурожаат қилганга жавоб хати юборилиши шарт эсамлигини ёзма маълум қилган холларда бу хақида рўйхат карточкасига тегишли ёзув қиритилади. 
4.8. Мурожаатни назоратдан чиқариш мақсадида мурожаатни кўриб чиқилиши жараёнида олинган материаллар асосида масъул ижрочи томонидан топшириқ берган рахбарга мурожаатни кўриб чиқиш натижаси хақида аҳборот киритилади Мурожаатни ўрганиб чиқиш натижалари раҳбарни қониқтирса назоратдан чиқарилсин деб ёзма топшириқ беради ёки мурожаатни кўриб чиқилиши раҳбарни қониқтирмаса қайта ўрганиб чиқишга юборилади.

V . МУРОЖААТЛАРНИ УМУМЛАШТИРИШ ВА
ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ 
5.1. Жамият ижроия аппаратига келиб тушган мурожаатлар бўйича хар чорак якуни бўйича олинган маълумотлар умумлаштирилган холда 3-иловадаги шакл асосида хисоботлар олиб борилади.
Шу асосида жамият Бошқарув раиси номига ёзма хулоса тайёрланади. Хулосада куйидагилар кўрсатилади:.
мурожаатларда қайси долзарб муаммолар хусусида сўз юритилгани ; 
қайси тоифалар энг кўп мурожаат этилаётганлиги ;
кўпроқ қайси бўлим ёки мансабдор шахсларнинг хатти-харакатлари (қарорлари) устидан мурожаат этилаётганлиги ; 
мурожаатларда мансабдор шахсларнинг амалдаги қонунчилик талабларига бевосита ёки билвосита зид хатти-харакатлари тўғрисида далиллар бор-йўқлиги; 
Хулосада жисмоний ва юридик шахслар жамиятга мурожаат этишга мажбур қилган бошқа холатлар хам кўсатилиши мумкин.
5.2. Жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларнинг ахволи хусусидаги ахборот йил давомида камида икки марта хайъат йиғилишига тақдим этилади.

VI. МУРОЖААТЛАРНИ САҚЛАШ ВА ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ
6.1. Жамиятда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича тўпланган хужжатларнинг сақланиши учун жавобгарлик мазкур мурожаатни кўриб чиқиш мажбурияти юклатилган бошқарма ва бўлимлар зиммасига юклатилади
6.2. Жисмоний ва юридик шахсларнинг оҳзаки, электрон ва ёзма мурожаатлари бўйича хужжатларни сақлаш ва йўқ қилиб ташлаш тартиби хамда муддатлари Давлат ягона иш юритиш тизими қоидалари ва давлат кўмиталари, вазирликлар, идоралар ва бошқа муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарда юзага келадиган хужжатлар турлари рўйхатига асосан аниқланади.

 

Design by: www.diablodesign.eu