Aloqa 

Tel: +99897 996-18-17 

 Manzil: Andijon viloyati . Buloqboshi tumani .Neftprom shaxarchasi. Saidobod 1

April 2018

24 April 2018

Низом

       «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти  акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги навбатдаги   йиллик умумий йиғилишида

 

                    «Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

 

 

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти

“Ахборот сиёсати тўғрисида”ги

Низоми

 

1-§. Умумий қоидалар

2-§. Асосий тушунчалар

3-§. Ахборотлар сиёсатининг асосий мақсади ва вазифалари

4-§. Ахборотлар сиёсатининг асосий тамойиллари

5-§. Ахборотларни ошкор қилишда қўлланиладиган воситалар

6-§. Ахборотлаштириш ва ахборотни ошкор қилиш шакллари  ва йўллари

7-§. Мажбурий ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати, тақдим
этиш тартиби ва муддатлари

8-§. Қўшимча ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати ва тартиби

9-§. Эркин ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати ва тартиби

10-§. Жамият томонидан ошкор этилган ахборотларга изоҳлар бериш

11-§. Ахборот ошкор қилишнинг бошқа кўринишлари

12-§. Жамиятнинг расмий веб-сайтида ахборотларни ошкор этиш

13-§. Бошқарув органи аъзолари, мансабдор шахслар ва ходимларнинг манфаатдор шахслар билан ахборот алмашинув тартиби

14-§. Ахборот сиёсатига амал қилиш бўйича назоратни таъминлаш чора-тадбирлари

15-§. Якуний қоидалар

 

 

1-§. Умумий қоидалар

 

1.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги,Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  355-сонли ҳамда 2014 йил 2 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги      176-сонли қарорлари, Адлия вазирлигида 2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатга олинган “Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари”, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 9-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси талаблари асосида ишлаб чиқилган.

2.Ушбу Низом очиқ ахборотларнинг ошкор этиш мақсадлари ва тамойиллари, жамиятнинг расмий веб-сайти жумладан, бошқа ахборот каналлари орқали ошкор этилиши мажбурий ҳисобланган маълумотлар рўйхати ва уларни ошкор этиш тартиби, муддатлари, шакллари, шунингдек, жамият ходимларининг очиқ маълумотларнинг ошкор этилишидаги мажбуриятлари, жамиятнинг бошқарув органлари, мансабдор шахслари, ходимлари билан манфаатдор шахслар, жумладан, акциядорлар, инвесторлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида маълумотлар алмашинув тартиби ва ахборот сиёсатига риоя қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаб беради.

 

2-§. Асосий тушунчалар

 

3.Ушбу сиёсатда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

а). Манфаатдор шахслар - жамият фаолиятидан манфаат кўрувчи шахслар, жумладан, жамият акциядорлари, жамиятнинг салоҳиятли инвесторлари, қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари;

б). Ахборот - тақдим этиш шаклидан қатъий назар бўлган маълумот (хабар, ахборот);

в). Ошкор қилиниши мажбур бўлган ахборот – амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ошкор этиладиган маълумотлар;

г). Масъул шахслар - жамият фаолиятига доир ахборотларни ошкор этадиган ҳамда уларга изоҳ берадиган жамият Бошқарув аъзолари ва ходимлари;

д). Махфий ахборот - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш чекланган, давлат сирларига мансуб ахборот мавжуд бўлмаган ҳужжатлаштирилган ахборот;

е). Тижорат сири - учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда бошқа соҳаларда тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот бўлиб, ушбу ахборот мулкдори унинг махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради;

ё). Акциялар нархинниг ўзгаришига таъсир этувчи ахборотлар –Бошқарувдаги ўзгаришлар (Акциядорлар, жамият кузатув кенгаши ва Бошқаруви), жамият фаолиятининг молиявий ва даромадлик кўрсаткичларининг ўзгариши, дивидендлар ҳажми ва бошқалар.

 

3-§. Ахборотлар сиёсатининг асосий мақсади ва вазифалари

 

4.Ахборотлар сиёсатининг асосий мақсади – акциядорлар, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, шунингдек бошқа манфаатдор шахсларнинг жамият ва унинг фаолияти тўғрисидаги ишончли маълумотларга бўлган талабини қондириш орқали жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборатдир.

5.Ушбу сиёсатнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

а). жамиятнинг ахборотлар сиёсатининг асосий тамойилларини белгилаш;

б). барча манфаатдор шахсларга жамият тўғрисида ишончли ва ҳаққоний ахборотларни ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

в). барча манфаатдор шахсларга жамият тўғрисида ахборот тақдим этиш қоида ва тартибларини  белгилаш;

г). жамият ахборотларининг хавфсизлигини таъминлаш;

д). жамият ахборотларининг ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш ҳисобига жамиятнинг инвестицион жалб этиш қобилияти ўсишини таъминлайдиган қўшимча ахборотларнинг ошкоралик тамойилларини белгилаш.

 

4-§. Ахборотлар сиёсатининг асосий тамойиллари

 

6. Ахборотлар сиёсатининг асосий тамойиллари бўлиб, доимийлик, тезкорлик, қулайлилик, тўлиқлилик, тенг ҳуқуқлилик, тенглик, ахборот ресурсларининг ҳимояланганлиги ҳисобланади.

а). доимийлик – жамият фаолиятига оид ахборотларни манфаатдор шахсларга доимий тақдим этиб бориш;

б). тезкорлик – манфаатдор шахсларни жамиятнинг молиявий фаолиятига таъсир этувчи муҳим воқеалар ва фактлари билан қисқа муддатларда хабардор қилиш;

в). қулайлилик – манфаатдор шахларнинг эркин фойдаланиши учун жамият фаолиятига оид ахборотларни ошкор этилишини турли хил йўллар орқали амалга ошириш;

г). тўлиқлилик – манфаатдор шахсларнинг жамият тўғрисида тўлиқ тассавурга эга бўлишини таъминлаш учун жамиятнинг амалдаги фаолияти ва у учун салбий бўлган маълумотларни ҳам инкор этмаган ҳолда тақдим этиш;

д). тенг ҳуқуқлилик – жамият фаолиятига оид ахборотларни олишда барча манфаатдор шахслар учун ҳуқуқларнинг тенглиги;

е). тенглик – жамиятнинг тижорат манфаатларини таъминлаган ҳолда жамият фаолиятининг очиқлилиги ва шафофлиги ўртасидаги тенглигини таъминлаш. Бунда қуйидагилар таъминланиши шарт:

-махфий ахборотларнинг ҳимояланганлиги;

-инсайдерларга доир ахборотларнинг тақдим этилишида амалдаги қонунчилик талабларига амал қилиш.

ё). ахборот ресурсларининг ҳимояланганлиги –тижорат сири ёки бошқа махфий ҳисобланган ахборотларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

7.Қимматли қоғозлар эмитенти сифатида жамият томонидан ошкор этилиши мажбурий ҳисобланган ахборотлар рўйхати ва тақдим этиш муддатлари амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.

8.Жамият жамият сирига доир маълумотларнинг хавфсизлигини амалдаги қонунчиликка асосан  таъминлайди.

9.Жамият ва унинг фаолияти тўғрисидаги ахборотларнинг тўлиқлилиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгарлик жамият Бошқаруви зиммасига юклатилади.

10.Ушбу Низомга асосан ошкор қилишга мўлжалланган ахборотлар ўзбек тилида ошкор қилинади, зарур ҳолларда бошқа тилларда ҳам ошкор қилиниши мумкин.

5-§. Ахборотларни ошкор қилишда қўлланиладиган воситалар

 

11.Мазур Низомда кўрсатилган ахборотларни тарқатишда жамият қуйидаги коммуникацион воситаларини қўллаши мумкин:

-аудиовизуал ташувчилар - видеороликлар, корпоратив видоефильмлар, теле ва радио дастурларда интервью бериш ва иштирок этиш, жамиятда ва жамиятдан ташқарида бўладиган мажлислар, конференциялар, маросимларда намойиш этиладиган слайдлар ва бошқа воситалар;

-ички ва ташқи мақсадлар учун тайёрланган ёзма ҳужжатлар - пресс-релизлар, нашр учун хабарлар, жамият брошюралари, ходимлар учун информацион материаллар ва журналлар, оммавий ахборот воситалари учун мақолалар;

-оғзаки хабарлар - изоҳлар, интервьюлар, пресс-конференциялар, ички тақдимотлар ёки докладлар, барча йўналишлардаги оммавий тадбирларда чиқишлар;

-электрон материаллар - электрон почта, “интернет” тармоғида ресурслар, жамиятнинг интернет портали, ички корпоратив тармоқ ресурслари.

 

6-§. Ахборотлаштириш ва ахборотни ошкор қилиш
шакллари  ва йўллари

 

12.Жамият фаолияти тўғрисида тарқатилаётган ахборот 3 гуруҳга бўлинади:

- мажбурий ошкор этиладиган ахборотлар;

- қўшимча ошкор этиладиган ахборотлар;

- эркин ошкор этиладиган ахборотлар.

13.Жамият ахборотнинг тарқатилишида турли хил йўллардан фойдаланишни кўзда тутади. Энг аввало, кўпчилик манфаатдор шахслар учун қулай бўлган электрон йўл орқали. Ахборот тарқатиш каналлари жамият томонидан ошкор этилаётган ахборотларни манфаатдор шахслар учун эркин ва қулай бўлишини таъминлайди.

14.Мазкур Низом талабларига мувофиқ жамият ОАВ вакиллари билан қуйидагича муносабатда бўлади:

-жамият фаолиятидаги ҳодисалар бўйича пресс-релизлар тарқатиш;

-жамият раҳбарияти билан ОАВ вакиллари ўртасида пресс-конференциялар ва учрашувларни ўтказиш;

-ОАВ вакилларининг ахборот сўровларига тезкор ва аниқ жавоб бериш;

-ОАВ вакилларини таклиф этган ҳолда конференция, семинар ва бошқа оммавий тадбирларда иштирок этиш;

-жамият веб-сайтининг тегишли бўлимларини доимий равишда янгилаб ва тўлдириб бориш.

15.ОАВда режалаштирилган чиқишлар, ундаги ахборот таркиби, мазкур Низомга талабларига асосан, шунингдек, жамият Бошқаруви томонидан белгиланади.

 

7-§. Мажбурий ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати,
тақдим этиш тартиби ва муддатлари

 

16.Жамият томонидан ошкор этилиши мажбурий ҳисобланган ахборотлар Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  355-сонли ҳамда 2014 йил 2 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорлари ҳамда Адлия вазирлигида 2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатга олинган “Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари” талабларига мувофиқ амалга оширади.

17.Жамият томонидан ахборотларнинг ошкор этилиши ва тарқатилиши қуйидаги йўллар орқали амалга оширилади:

-Ягона интерактив давлат хизматлари портали (қимматли қоғозлар бозори назорати бўйича масъул давлат органи расмий веб-сайти);

-фонд биржасининг расмий веб-сайти (www.uzse.uz);

-жамиятнинг корпоратив веб-сайти (www.uzdon.uz) ;

-оммавий ахборот воситалари (ОАВ);

-интернет порталларида жойлаштириш;

-босма нашрларда чоп этиш;

-манфаатдор шахслар билан ахборот семинарлари ва бошқа турдаги учрашувларни ташкил этиш; (шу жумладан, телеконференциялар, веб-трансляциялар, веб-кастлар);

-амалдаги қонунчилик, жамият Устави ва жамият ички меъёрий ҳужжатларига мувофиқ акциядорларга ахборотлар ва уларнинг талабига биноан ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш;

-амалдаги қонунчилик, жамият Устави, жамият ички меъёрий ҳужжатлари ва жамиятнинг Бошқарув органлари қарорларига мувофиқ коммуникацион воситалардан фойдаланган ҳолда бошқа йўллар билан мазкур Низомда назарда тутилган ахборотларни ошкор этиш.

18.Қимматли қоғозлар бозорини назорати бўйича масъул давлат органи ёки фонд биржаси расмий веб-сайтида мажбурий ошкор этиладиган ахборотлар;

-қимматли қоғозлар эмиссия проспекти (қимматли қоғозлар барчага сотилиши кўзда тутилган ҳолатда):

-жамиятнниг йиллик ҳисоботи, шу жумладан, аудиторлик ташкилотининг хулосаси ва халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисобот;

-жамиятнниг биринчи чорак, ярим йиллик ва 9 ойлик ҳисоботлари;

-жамият фаолиятига оид муҳим фактлар.

Жамият юқорида қайд этилган ахборотларининг ошкор этилиш тартиби, муддати ва тақдим этиш шаклларини Адлия вазирлигида 2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатга олинган “Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари” талабларига мувофиқ амалга оширади.

19.Жамият қимматли қоғозлари фонд биржасининг котировка листингида қўйилганда ахборотлар амалдаги қонунчиликка асосан ошкор этилади.

20.Жамиятнинг расмий веб-сайти (www.uzdon.uz) орқали ахборотлар ошкор этилишини Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарори талабларига мувофиқ амалга оширади.

21.Жамият  томонидан оммавий ахборот воситалари орқали ошкор этилиши мажбурий ҳисобланган ахборотлар;

-акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказилиши тўғрисидаги маълумотлар;

-жамиятнинг манзили (почта адреси) ва электрон почта адресининг ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумот;

-акция ёки эмиссион қимматли қоғоз сотиб олиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларига таклифлар;

-жамият томонидан акцияларнинг қайта сотиб олиниши тўғрисидаги маълумот;

-жамиятни тугатиш тўғрисидаги маълумот, шунингдек кредиторларга бўлган талабларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари.

 

8-§. Қўшимча ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати ва тартиби

 

22.Жамият расмий веб-сайтини инглиз, рус ва бошқа тилларда шакллантириш билан биргаликда унга манфаатдор шахслар учун қулай бўлиши учун барча ахборотларни давлат тилида, ёки бошқа тиллардаги таржимаси билан жойлаштирилишини таъминлайди.

23.Жамиятнинг расмий веб-сайтида қўшимча ошкор этиладиган ахборотлар:

-корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларига амал қилиш мажбуриятини қабул қилганлиги тўғрисидаги ахборот;

-жамият Бошқаруви тўғрисида маълумот;

-жамиятнинг Бошқарув органи ва корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлигини баҳолаш натижалари;

-жамият акцияларининг 20 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акциядорлар тўғрисида маълумот;

-соф фойданинг тақсимланиш асослари, дивидендлар ҳажми ва дивиденд сиёсатига тўғри келиши, шунингдек, зарур ҳолларда соф фойданинг бир қисмини жамиятни ривожлантиришга йўналтирилганлиги бўйича тушунтириш ва иқтисодий асослар;

-акциялар котировкаси тўғрисида ахборот, шунингдек фундаментал ва техник таҳлил натижалари, мутахассислар, экспертлар ва маслаҳатчиларнинг прогноз ва шарҳлари;

-хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) бўйича қарор қабул қилиш тартиби ҳамда ҳақиқатда хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдам кўрсатилганлиги (олинганлиги) тўғрисида ахборот.

24.Жамият кузатув кенгаши ва Бошқарувини мукофотлаш ва компенсация ҳажми тўғрисидаги ахборотлар акциядорларнинг умумий йиғилишида ошкор этилади ва йиғилиш баёнига киритилади.

 

 

 

 

9-§. Эркин ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати ва тартиби

 

25.Жамият мажбурий ошкоралик билан бир қаторда ўз фаолияти тўғрисида жамият обрўйига ижобий ҳамда унинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг нархига объектив таъсир кўрсатадиган ахборотларни эркин ошкор қилиши мумкин.

26.Жамият томонидан эркин ошкор этиладиган ахборотлар:

-жамиятнинг молиявий ҳолати ва фаолияти натижалари тўғрисидаги жамият раҳбариятининг таҳлил ва изоҳлари;

-жамият фаолиятининг устувор йўналишларидаги ўзгаришлар;

-фаолият натижалари тўғрисидаги чораклик қўшимча ҳисоботлар;

-жамият тўғрисида белгиланган тартибда ошкор этилган ахборотларга ваколатли шахсларнинг изоҳлари;

-жамият вакилларининг молиявий фаолият билан боғлиқ тақдимотлари ва чиқишлари;

-жамият номининг ўзгариши;

-жамият устав капиталининг ошиши (камайиши) тўғрисидаги қарор;

-аудитор, регистратор ёки жамият депозитарийсининг ўзгариши;

-жамият акциядорлари сони ҳақида маълумот;

-овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек сотувда бўлган акциялар сони тўғрисида маълумот;

-жамият акцияларига бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи ва жамият акциялари бўйича овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий акцияларнинг беш ёки ундан ортиғини ташкил қиладиган акциядорлари тўғрисида маълумот;

-жамият томонидан ошкор этилиши маъқул деб ҳисобланган бошқа маълумотлар.

 

10-§.Жамият томонидан ошкор этилган ахборотларга изоҳлар бериш

 

28.Аввал ошкор этилган ахборотларга изоҳ бериш жамиятнинг масъул шахслари томонидан амалга оширилади.

29.Жамият кузатув кенгаши аъзолари Кенгаш йиғилишларида кўрилган масалалар бўйича изоҳ беришлари мумкин. Жамият фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳолатларда эса жамият томонидан ахборот ошкор этилгандан сўнг фақатгина ўз номларидан изоҳ берадилар.

30.Бошқарув раиси ўз номидан ва жамият Бошқаруви номидан изоҳлар бериши мумкин.

31.Жамият ҳақидаги миш-миш гап сўзлар жамият ахборот сиёсатининг предмети бўлиб ҳисобланмайди. Барча миш-миш гап сўзларга жамиятнинг масъул шахслари “ахборот сиёсати миш-миш гап-сўзларга изоҳ бермасликка йўл қўяди” деб изоҳ беришлари мумкин.

Юқоридаги миш-миш гап сўзларга изоҳ бермаслик агар мазкур миш-миш гап сўзлар жамият ва акциядорларига зарар келтирадиган бўлса, жамият масъул шахслари томонидан ҳаққоний бўлмаган ахборотни инкор этиш бўйича чораларни кўришга тўсқинлик қилмайди.

 

11-§. Ахборот ошкор қилишнинг бошқа кўринишлари

 

32.Давлат органларидан ташқари бошқа ташкилотлар талабномалари бўйича ахборот бериш амалдаги қонунчилик талабларига асосан амалга оширилади.

33.Ташқи аудиторлик жамиятлари, маслаҳат ташкилотлари ва рейтинг тақдим этувчи бошқа ташкилотлар билан бўлган ўзаро муносабатда ахборот тақдим этиш улар билан тузилган шартнома ва амалдаги қонунчилик талабларига асосан амалга оширилади.

34.Инвесторлар ва аналитиклар билан ўзаро ҳамкорликда жамият ахборот ошкоралигини кучайтиришга қаратилган бир қатор тадбирларни амалга ошириши мумкин, жумладан:

-жамият фаолиятига доир пресс-релизлар тарқатиш;

-инвесторлар ва аналитиклар учун учрашувлар ва тақдимотлар ташкил этиш, шунингдек жамиятнинг масъул шахслари сафари вақтида;

- конференц-қўнғироқлар;

-ОАВларида нашрлар, банк веб-сайтидаги янгиликлар.

 

 

 

 

12-§. Жамиятнинг расмий веб-сайтида ахборотларни ошкор этиш

 

35.Жамиятнинг расмий веб-сайти информацион-телекоммуникацион “Интернет” тармоғида жамият ахборотини ошкор қилишнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Жамият веб-сайтида жамият фаолияти тўғрисидаги объектив ахборотлар жойлаштирилади.

36.Жамият тўғрисида ошкор қилинаётган ахборотлар информацион-телекоммуникацион “Интернет” тармоғида ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштирилади.

37.Жамият веб-сайтида мажбурий жойлаштирилиши керак бўлган ахборотлар:

-жамият фаолиятининг предмети ва мақсадлари;

-жамият устави шу жумладан, унга ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда тасдиқланган бизнес-режалари;

-жамиятни ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатли стратегияси тўғрисидаги ахборот;

-жамиятнинг ташкилий тузилмаси, унинг таркибий бўлинмалари, филиаллари, шуъба хўжалик жамиятларининг номи, уларнинг телефонлари рақамлари, манзили (почта ва электрон манзиллари), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

-жамият раҳбарлари (кузатув кенгаши раиси ва бошқарув раиси) тўғрисидаги маълумотнома-ахборот;

-бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;

-жамият ёки унинг Бошқарув органлари томонидан тузилган коллегиал ва маслаҳат органлари (Комиссиялар, Кенгашлар, Қўмиталар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;

-жамиятнинг аффилланган шахслари рўйхати;

-корпоратив бошқарув масалалари бўйича жамиятнинг ички ҳужжатлари, шу жумладан, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси (у мавжуд бўлганда);

-“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига мувофиқ ошкор қилиниши керак бўлган жамият фаолиятидаги муҳим фактлар;

-акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар бўйича овоз бериш якунлари;

-акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши, санаси, вақти, ўтказиладиган жойи, кун тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

-қимматли қоғозлар эмиссияси проспектлари, шунингдек қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиниши керак бўлган жамиятнинг чораклик ва йиллик ҳисоботлари;

-жамият томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, пресс-релизлар ва кундалик фаолият тўғрисидаги бошқа ахборот;

-жамият томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ҳамда улар тўғрисидаги маълумотлар;

-товарларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича жамият ва унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган очиқ танловлар (тендерлар) ва ким-ошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;

-жамиятнинг молия-хўжалик ҳолатини ва уни ривожлантириш динамикасини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги муҳим маълумотлар, жамият фаолияти тўғрисидаги ахборот тусидаги таҳлилий шарҳлар;

-охирги уч йилда ҳисобланган ва тўланган дивидендлар, шу жумладан, қарздорлик миқдори тўғрисидаги маълумотлар, акциядорлар томонидан дивидендларни олиш учун боғланиш маълумотлари ва бошқа маълумотлар;

-йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси ва халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисобот;

-жамият томонидан акциялар сотиб олиниши тўғрисидаги маълумотлар;

-корпоратив веб-сайтдаги ахборот материалларидан бошқа шахслар фойдаланганда жамиятнинг корпоратив веб-сайтига мажбурий ҳаволалар кўрсатилиши тўғрисидаги талаб;

-жамиятнинг корпоратив веб-сайтида жойлаштиришни жамият зарур деб ҳисоблайдиган бошқа маълумотлар.

38.Жамият веб-сайти мазмунига қўйиладиган талаблар:

-жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши ва жамият фаолиятини холисона ёритиши;

-Жамиятнинг корпоратив веб-сайтида жамият сирига ва хизматда фойдаланиш учун тегишли бўлган ахборот, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ эълон қилиш ва тарқатиш тақиқланган бошқа ахборот бўлмаслиги керак.

 

13-§. Бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслар ва
ходимларнинг манфаатдор шахслар билан ахборот алмашинув тартиби

 

39.Бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслар ва ходимларнинг манфаатдор шахслар билан ахборот алмашинувини амалга ошириш бўйича масъул ходим тайинланади.

40.Манфаатдор шахслар томонидан ахборот тақдим этиш бўйича ёзма (электрон) мурожаат тақдим этилганда, масъул ходим мазкур Низомга мувофиқ бир ҳафта мобайнида агар қонунчиликда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, барча керакли ахборотларни электрон кўринишда тақдим этади.

41.Ҳужжатларнинг нусхалари тақдим этилиши лозим бўлган ҳолларда ҳужжатларнинг нусхаларини тайёрлаш ва почта орқали жўнатиш билан боғлиқ харажатлардан ошмаган миқдорда манфаатдор шахслар томонидан тўлов амалга оширилади.

42.Акциядорлик талабига кўра акциядорлар ва инвесторларга зарур бўлган муайян (махфий ва тижорат сири бўлган ахборотлардан ташқари) ахборотлар имкон қадар қисқа муддат ичида тақдим этилади.

43.Акциядорлар жамият ва жамият фаолияти билан боғлиқ ҳамда хизмат ва тижорат сири ҳисобланган маълумотларни, қонунчиликка мувофиқ сир сақланадиган бошқа ахборотларни ошкор этиш ҳуқуқига эга эмас.

 

 

 

 

 

14-§. Ахборот сиёсатига амал қилиш бўйича назоратни

таъминлаш чора-тадбирлари

 

44.Ушбу Низомда кўрсатилган Ахборотни ошкор қилишга ва оммавий ахборот воситаларида жамият ҳақида ахборотни ошкор қилишга жавобгар шахслар жамиятнинг корпоратив котиби ёки акциядорлар билан корпоратив муносабатларнинг Бошқарувдаги масъул ходими, бухгалтер, шунингдек, ваколат берилган бошқа шахслар ҳисобланади.

Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарларидан ташқари бошқа шахслар жамият номидан чиқиш қилиш ҳуқуқига эга эмас.

45.Ахборотларнинг тўлиқлик, ишончлилик ва ўз вақтида ошкор этилиши бўйича жавобгарлик Бошқарув раиси зиммасига юклатилади.

46.Жамият Бошқаруви ушбу Низом талабларининг ижроси бўйича ҳар чоракда жамият кузатув кенгашига ҳисобот тақдим этади.

 

15-§. Якуний қоидалар

 

47.Мазкур Низомга асосан  ошкор этилаётган ахборотнинг ишончлилиги ва унинг ҳолатига жавобгарлик жамият Бошқаруви зиммасига юклатилади.

48.Ахборотнинг  сифатли, ишончли, ўз вақтида ва тўлиқ ошкор этилиши жамият Бошқаруви фаолиятининг самарадорлигини баҳоловчи мезонлардан ва унга бериладиган мукофотлашнинг шартлари бири  бўлиб ҳисобланади.

49.Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

50.Ушбу Низом жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.

51.Ушбу Низомга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш жамият кузатув кенгаши қарорига асосан амалга оширилади.

52.Ушбу Низомнинг алоҳида моддалари Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги ёки банк Уставига зид бўлса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва ушбу моддаларга ўзгартиришлар киритилгунга қадар жамият Устави ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги нормаларига амал қилинади.

 

 

 

Читать далее

19 April 2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига Россияда талаб ортмоқда

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш энг муҳим вазифалардан бири этиб белгиланган эди. 


Бу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг экспорт ва инвестицияларни кенгайтириш масалалари бўйича лойиҳаси, Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази, Санкт-Петербург шаҳри маъмуриятининг ташқи алоқалар қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбекистон ва Россия: ҳудудларнинг ўзаро ҳамкорлиги истиқболлари” мавзуида онлайн анжуман ташкил этилди. 

Читать далее

Elonlar

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАХОЛАШ БЎЙИЧА ХУЛОСА

----------------------------------------------------------- 

 Э Ъ Л О Н

 Хурматли «Andijondonmahsulot» АЖ акциядорлари!

 

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги  йиллик  умумий йиғилиши 2019 йил 25 март куни соат 11-00да ўтказилади. 

Йигилиш уткзиладиган манзил: Андижон ш. Чинобод кўчаси 21-уйда жойлашган жамиятнинг маъмурий биноси. 

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00дан бошланади.

 

КУН ТАРТИБИ: 

Жамиятнинг 2018 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича  жамият бошқарув раисининг хисоботини тасдиқлаш.

Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.

Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.

Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.

Жамият ташқи аудиторининг 2018 йил молия-хўжалик  якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш. 

Жамиятнинг 2018  йил якуни бўйича олинган соф фойда таксимоти тўғрисида.

Жамият Кузатув кенгаши билан бошқарув раиси ўртасида тузилган ишга ёллаш хақидаги мехнат шартномаси муддатини бир йилга узайтириш  тўғрисида.

Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган хакнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

Жамиятнинг 2019 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.

Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

Жамиятга автотранспортлар сотиб олиш тўғрисида.

Жамият Уставини янги тахрирда тасдиклаш.

Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рагбатлантириш тугрисида” ги  ички уставини янги тахрирда тасдиклаш.

Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.

Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Чинобод  кўчаси, 21-уй)

Акциядорларнинг реестрлари акциядорларга хабар бериш учун 2019 йил 11 март ва йиғилишда иштирок этиш учун  2019 йил 15 март куни ҳолатларига шакллантирилган.

Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.

Маълумот олиш учун тел: 0(374)- 226-19-44.

Жамиятнинг веб-сайти: www.andijondon.uz, электрон почтаси:  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

  Кузатув кенгаши.

_____________________________________________________________________________________

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«Andijondonmahsulot» АЖ акциядорлари диққатига!

 «Andijondonmahsulot» АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 27апрель куни, Андижон шахри, Чинобод кўчаси, 21-уй манзилдаги жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9:00 да бошланади.  

акциядорларнинг реестри шакллантириладиган саналар: 2018 йил 17апрель хамда 2018 йил 23апрель.

Читать далее

18 April 2018

madhiya

Давлат мадҳияси

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Мадҳия матни   


Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот, 
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон! 
Яшнагай то абад илму фан, ижод, 
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! 
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, 
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони, 
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот! 
Истиқлол машъали, тинчлик посбони, 
Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон, 
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! 
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, 
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

 

Мутал Бурхонов мусиқаси
Абдулла Орипов шеъри

Читать далее

gerb

Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «O‘zbekiston» деб ёзиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «O‘zbekiston» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.

Читать далее

bayroq

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хил. Ҳар бир эн 40 сантиметрга тенгдир. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонида дастага яқин жойида оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тасвирланган.

Оқ рангли янги ой ва ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдузнинг тасвири мовий рангли юқори эннинг ўртасидан 70x30 сантиметрга тенг тўғри тўртбурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган.

Оқ рангли янги ой вертикал ҳолатда дўнг томони дастага қаратилган, дастадан 20 сантиметр масофада жойлаштирилган бўлиб, диаметри 30 сантиметрли доирага сиғади.

Ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдуз диаметри 6 сантиметрли доирага сиғади. Доиралар орасидаги масофа 6 сантиметр. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қаторда учта, ўрта қаторда тўртта ва қуйи қаторда бешта юлдуз. Қуйи қатордаги юлдузлар янги ойнинг пастки учидан 3,5 сантиметр масофада жойлашади.

Читать далее

17 April 2018

Davlat xizmatlari ko‘rsatish tizimini takomillashtirish masalalariga bag‘ishlandi

Davlat xizmatlari ko‘rsatish tizimini takomillashtirish masalalariga bag‘ishlandi

 

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev raisligida 4-aprel kuni aholi va tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlari ko‘rsatish borasidagi ishlar tahlili va galdagi eng muhim vazifalarga bag‘ishlangan yig‘ilish o‘tkazildi. 

Ilgari tadbirkorlikni yo‘lga qo‘ymoqchi, biror firma yoki korxona ochmoqchi bo‘lgan odam hujjat to‘g‘rilash jarayonida sarson-sargardon bo‘lardi. Notarius, arxiv yoki kadastr idorasidan, gaz, elektr, suv ta’minoti tashkilotidan yoki mahalladan oddiy bir ma’lumotnoma olish uchun ham ba’zan kun bo‘yi navbatda turishga to‘g‘ri kelardi. 

Читать далее

Boshoqli don ekinlari parvarishlanmoqda

Surxondaryoda 3 ming 683 fermer xo‘jaligi tomonidan 95 ming gektar maydonda boshoqli don ekinlari parvarishlanmoqda

G‘alla parvarishida boy tajribaga ega dehqonlar ob-havo noqulay kelayotgan bu yilgi sharoitda ham yuqori hosildorlikka erishish uchun zarur agrotexnik tadbirlarni o‘z vaqtida sifatli amalga oshirishga harakat qilayotir. Buning uchun hududlardagi to‘rt sektor rahbarlari mas’uliyati oshirilib, barcha dala yumushlarini samarali tashkil etish yuzasidan chora-tadbirlar dasturi ishlab chiqilgan. Hududlarda shtablar, mahalliy o‘g‘it tashib chiqarish otryadlari faoliyati yo‘lga qo‘yilgan. O‘g‘it jamg‘arish va maysazorlarga chiqarish fermer xo‘jaliklari kesimida belgilangan reja asosida olib borilmoqda.

Читать далее

16 April 2018

sahifa ishlanmoqda

sahifa ishlanmoqda

Читать далее

Design by: www.diablodesign.eu