Ёшлар тарбиясига ким масъул?
Ҳар бир тарихий давр инсон маънавий камолоти, ёшлар тарбияси борасида янгидан-янги мураккаб масалаларни кўндаланг қўяверади.
Ҳозирги ички ва ташқи таҳдидларга бой, ўта шиддатли ва мураккаб бир замонда тарбия масаласи янада долзарблик касб этмоқда. Дунёда ҳеч бир бола онасидан туғилибоқ ёвуз ёки жиноятчи бўлмайди. Унга етарли таълим-тарбия, эътибор берилмаганидан ёхуд бола онгида маънавий бўшлиқ пайдо бўлишидан ҳосил бўлади.